Япониянинг Акита шаҳрида давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида Тайхей дарёси тошиб кетгани сабабли 10 мингга яқин одам зудлик билан эвакуация қилинди, деб хабар берди NHK телеканали.
Телеканал хабарига кўра, 4760 хонадон аҳолиси бошқа хавфсиз жойга кўчирилган.
Япония Бош метеорология агентлиги маълумотларига кўра, Акита префектурасининг бир қатор ҳудудларида ёғингарчилик тезлиги соатига 55 миллиметр атрофида бўлганини хабар қилмоқда.
12 соат ичида баъзи ҳудудларда 200 миллиметргача ёмғир ёғди. Об-ҳаво маълумотларига кўра, ёмғир шанба ва якшанба оқшомига қадар давом этади.
Изоҳ (0)