Дания ва Нидерландия бошчилигидаги 11 та давлатдан иборат коалиция украиналик учувчиларни Американинг F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўқитишни бошлашга тайёрлигини расман маълум қилди. Аммо улар Вашингтон расмий рухсат бермагунча ишга киришолмайди, деб ёзди Politico.
Нашрнинг ёзишича, коалиция машғулотларни август ойида бошлашни кутмоқда, ўшанда Руминиядаги ўқув маркази ўз ишини бошлаши керак. Бироқ машғулотларнинг аниқ бошланиш санаси АҚШ Давлат департаменти томонидан белгиланади, у коалициянинг эксплуатацион қўлланмалар, парвоз симуляторлари ва самолётларга тегишли бошқа материалларни топшириш бўйича сўровини расман имзолаши керак.
Бу қачон бўлиши номаълум. Пентагон вакили Гаррон Гарннинг сўзларига кўра, сўров “ҳали кўриб чиқилмоқда”.
Ўз навбатида, Politico президент Жо Байден дастурни маъқуллашга ваъда берганини, бироқ илғор ҳарбий технологиялар трансферини маъқуллаш учун вақт кераклигини эслатди.
Май ойида Буюк Британия ва Нидерландия Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш ва украиналик учувчиларни Ғарб самолётларида ўқитиш бўйича коалиция тузишни таклиф қилганди. Кейинчалик АҚШ Европа давлатлари томонидан Киевга қирувчилар берилишига қарши эмаслиги маълум бўлди. Бироқ бу ҳақда расман эълон қилинмаган.
Изоҳ (0)