Андижон вилояти Асака туманида ёнғинда буткул зарар кўрган хонадон эгаларига 50 миллион сўм моддий ёрдам пуллари етказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Асака туманидаги “Кўркам” маҳалласида юз берган ёнғинда хонадони ва барча буюмларини буткул йўқотган оила вакилларига вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан қўшимча 50 миллион сўм моддий ёрдам пуллари етказиб берилди.
Аввалроқ дастлабки ёрдам сифатида 10 миллион сўм топширилганди. Ҳозирда ушбу хонадонда янги қурилиш бошлаб юборилган.