Ўзбекистон тижорат банклари 5 июль ҳолатига кўра АҚШ долларининг курсини оширди.
Офлайн айирбошлаш шохобчаларига эга 28 та банкнинг ярмидан кўпи АҚШ валютасини 11 600 сўмдан сотмоқда. Охирги марта курс 2022 йил мартида ушбу кўрсаткичга чиққанди.
Мамлакатда долларни энг арзон Madan Invest Bank (11 550 сўм), шунингдек, Tenge Bank (11 570 сўм) сотмоқда. Сотиб олиш курси 11 485 — 11 540 сўм оралиғида. Ҳозирча “Саноат қурилиш банк”, “Микрокредитбанк” ва “Ипотека банк” АҚШ валютасини энг қиммат нархда сотиб олмоқда.
Марказий банк куни кеча долларнинг расмий курсини 11 541 сўмгача кўтарди. Бир кун ичида Америка валютасининг қиймати 6 сўм 1 тийинга қимматлашди. Spotънинг ёзишича, курснинг бундай кўтарилиши 2022 йил 24 мартда кузатилган. Ўшанда 2020 йил апрель ойидан бери биринчи марта доллар курси бир кунда 100 сўмдан кўпроқ ошган. Банклар долларни 11 385 сўмдан сотишни бошлаган эди.
Изоҳ (0)