Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь раҳбари Александр Лукашенко Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев билан икки давлат ўртасидаги алоқаларни муҳокама қилганини танқид қилди. Бу ҳақда KazTAG хабар берди.
Баёнотга кўра, фақат амалдаги давлат раҳбари — Қосим-Жўмарт Тўқаев билан Республика билан муносабатларни муҳокама қилиш мумкин.
“Биз бу маълумотларни кўриб чиқдик. Табиийки, Беларусь президенти собиқ президентимизнинг узоқ йиллик ҳамкасби, уларда доим гаплашишга арзирли мавзу бор. Шу билан бирга, маълумки, мамлакатимизнинг ташқи сиёсатини, жумладан, хорижий давлатлар билан муносабатларини белгилаш Қозоғистон Республикаси президентининг ваколатидир.
Шунинг учун Қозоғистон—Беларусь муносабатларини фақат ҳозирги давлат раҳбарлари ўртасида муҳокама қилиш мумкинлигидан келиб чиқамиз. Айтиш жоизки, Беларусь билан муносабатларимиз стратегик хусусиятга эга, кун тартибида ҳеч қандай муаммоли масала йўқ, барча даражаларда доимий ва хилма-хил алоқалар қўллаб-қувватланмоқда”, — дейди ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров.
Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни Беларусь президенти матбуот хизмати Лукашенко Назарбоев билан Беларусь—Қозоғистон муносабатларини муҳокама қилгани ҳақида хабар берганди.
Изоҳ (0)