ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни наманганлик сайловчилар билан учрашувда транспорт тизимини яхшилашга оид режаларини айтди.
Унга кўра, аҳоли ва сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида, Уйчи тумани орқали Учқўрғон ва Норинни марказ билан боғлайдиган замонавий йўл қурилади. Поп туманини Наманган шаҳри билан боғлайдиган электр поезди қатнови йўлга қўйилади, Чуст ва Поп ҳудудидан ўтувчи темирйўл тармоғи тортилади (12 километр).
Поп—Наманган автомобиль йўлининг 75 километр қисми халқаро стандартлар асосида 4 тасмали цемент-бетон қопламали йўлга айлантирилади. Буни амалга ошириш учун 160 миллион доллар жалб этилади.
Бундан ташқари, Наманган халқаро аэропорти ташқи бошқарувга берилиб, бу ерда “карго” юк терминали иш бошлайди. Учқўрғоннинг Қирғизистон билан чегарасида йирик “Эркин савдо зона”си ташкил қилинади.
Изоҳ (0)