Россияда ҳарбий хизматга чақирув олгани сабабли хорижга чиқиши тақиқланган россияликларнинг паспортлари олиб қўйилади. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
Россия президенти Владимир Путин тегишли қонунни имзолади. Унга кўра, муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлган ва ҳарбий рўйхатга олиш комиссиясининг чақирув қоғозини олган шахс Россиядан чиқишни чеклаш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб беш иш куни ичида “загран” паспортини тегишли органга топшириши шарт.
Ўз навбатида Кремль веб-сайтида “‘Россиядан чиқиш ва кириш тартиби тўғрисида’ Федерал қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги федерал қонун Давлат Думаси томонидан 2023 йил 23 майда қабул қилинган ва Федерация Кенгаши томонидан 2023 йил 7 июнда тасдиқланган.
Федерал қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 180 кун ўтгач кучга кириши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)