Чехия ташқи ишлар вазири Ян Липавский Россиянинг Африка қитъасига таъсирини заифлаштириш чораларини кўриш кераклигини айтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Липавскийнинг сўзларига кўра, у Россиянинг бутун дунёдаги таъсирини имкон қадар камайтиришга ҳаракат қилиш учун “бурч ва имконият”га эга. Сиёсатчи айниқса Москванинг Африкадаги таъсирига қарши курашиш муҳимлигини таъкидлади.
Дипломатнинг тушунтиришича, XXI асрда Европа минтақага жуда кам эътибор қаратган, деярли қизиқмаган. 2022 йил февралидан кейин кўп нарса ўзгарди ва энди Европа Иттифоқи давлатлари Африка мамлакатларига Россиядан кўра қулайроқ шароитларни тақдим этишга тайёр.
Чехия ТИВ раҳбари тез орада беш кунлик ташриф билан Африкага боради. Унга чехиялик тадбиркорлар ва олимлардан иборат делегация ҳамроҳлик қилади.
Изоҳ (0)