Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги меҳмонхонада йигит ва қиз вафот этди. Бош прокуратура матбуот хизмати бу ҳақда “Дарё”га маълумот берди.
Унга кўра, 8 июнь куни Deluxe hotel мехмонхонасига жойлашган 2000 йилда туғилган йигит ва 2002 йилда туғилган қиз вафот этгани аниқланган. Марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)