Marvel Studios’нинг собиқ президенти Девид Мейзел Marvel кинематик олами ишлаб чиқарган “Темир одам” фильмининг яратилиши ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
Мейзелнинг сўзларига кўра, кичик Роберт Дауни гиёҳванд моддаларни тез-тез истеъмол қилгани ва жиноятга қўл урган ўтмиши туфайли бу ролни танлашдан қўрққан. Бу ролга иккинчи номзод эса актёр Тимоти Олифант (“Қичқириқ 2”, фильми “Адолат” сериалларидаги роллари билан танилган) эди.
Мейзел Marvel продюсерлари ва менежерларини Даунига имконият беришга ишонтиришга муваффақ бўлган.
“Директорлар кенгашидан компаниянинг келажагини гиёҳванд инсоннинг қўлига топширишни сўраганимда мени ақлдан озган деб ўйлашди. Мен уларга Роберт бу ролни қанчалик яхши ижро этишини тушунишига ёрдам бердим. Биз ҳаммамиз унинг яхши эканига ва ҳушёр туришига ишонардик”, — дейди Мейзел.
Кичик Дауни 2003 йилдан буён гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмайди. У ўз карьерасини қайта тиклади ва дунёдаги энг бой актёрлардан бирига айланди. У охирги марта “Қасоскорлар” фильмида Тони Старк ролини ўйнаган.
Изоҳ (0)