Харьков вилоятида портлашлар содир бўлди, ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб ёзди "Страна.иа"
“Шунингдек, Белгород вилоятидан ракета учирилиши қайд этилган”, дейилади нашрда.
Бугун эрта тонгда Украинанинг бир қанча вилоятларида, жумладан, Харьковда ҳаво огоҳлантириши эълон қилинган эди.
10-октябрдан бери Россия армияси Украинанинг энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа объектларига ракета ҳужумларини уюштирмоқда.
Владимир Путин таъкидлаганидек, биринчи ҳужум Киев режими томонидан Қрим кўпригида уюштирилган терактга жавоб бўлган. Ўшандан бери Украина ҳудудларида, баъзан бутун мамлакат бўйлаб ҳар куни ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинади.
Изоҳ (0)