Кремль Украинанинг НАТОга қўшилиш эҳтимолига таҳдид билан муносабат билдирди.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков, агар НАТО Украина ҳисобига кенгайтирилса, Россия манфаатларига хавф туғилишини айтди, деб ёзади “РИА Новости”.
“Россия Федерацияси ўз хавфсизлигини таъминлайди, бу Украинанинг НАТОга аъзолигини истисно қилади”, — деди Песков.
Киевнинг Украинани НАТОга қабул қилишга чақириқларини Путиннинг матбуот котиби “музокаралар столига ўтиришга тайёр эмаслик ва буни истамаслик” дея баҳолади.
Изоҳ (0)