АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, Қўшма Штатлар руслар учун душман эмас ва ҳеч қачон Россияда ҳукуматни ағдаришга уринмаган.
“Россия Федерацияси ҳукуматини ағдариш мақсадимиз йўқ, бизда бундай мақсад ҳеч қачон бўлмаган. Руслар келажаги қандай бўлишини ўзлари ҳал қилишлари керак”, — деди Блинкен Хелсинки мериясидаги чиқиши чоғида.
Бундан ташқари, АҚШ давлат котиби Россия фуқароларига мурожаат қилиб, Америка русларнинг душмани эмаслигини таъкидлади.
“Қўшма Штатлар сизнинг душманингиз эмас, Совуқ уруш тинч йўл билан тугатилгандан сўнг, биз Россия Федерациясининг порлоқ келажаги, эркин ва бутун дунё билан интеграция учун очиқ бўлишига умид қилган эдик. 30 йилдан ортиқ вақт давомида биз шундай бўлдик. Москва билан барқарор муносабатлар устида ишламоқдамиз, чунки биз эркин ва гуллаб-яшнаган Россия бутун дунё манфаатларига мос келишига ишонган эдик”, — деди у.
Изоҳ (0)