• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Сезмагансиз ҳам: қайта-қайта кўрсангиз ҳам машҳур фильмлардаги эътиборингиздан четда қолган деталлар (фото)

    Томошабинлар фильм ёки сериални биринчи марта томоша қилганда, ижодкорлар бериб кетган ишораларни пайқашмайди ҳам. Баъзида режиссёрлар деярли сезилмайдиган деталларга алоҳида маъно беришадики, уларни юзинчи марта ҳам ўтказиб юборишингиз мумкин. Аммо бундай деталлар сюжет ни очишда катта рол ўйнаши мумкин.

    Тақинчоқ (“Аждаҳо уйи” сериали)

    Фото: AdMe

    Зийрак мухлислар ёш Рейнира Таргереннинг отаси уни темир тахт вориси деб эълон қилганида тақиб олган безагидаги ишорани дарҳол кўришган. Мухлислар тақинчоқда Вестероснинг барча уйларининг рамзлари борлигини пайқашди.

    Кафе деворидаги безаклар (“Уэнздей” сериали)

    Фото: AdMe

    Тайлер ишлайдиган кафеда девор турли объектлар ва ҳатто белгилар кўринишидаги гулқоғозлар билан безатилган. Улардан баъзилари сериал режиссёри Тим Бертоннинг бошқа фильмларига ҳам ишора қилади.

    Мисол учун, деворда “Чарли ва шоколад фабрикаси” фильмидаги Вилли Вонканинг шляпаси аниқ кўринади. Шунингдек, “Эдвард-қайчиқўл”, “Суинни Тодд” ва “Уйқу жарлиги” ҳақида ҳам ишоралар мавжуд.

    Дамблдорнинг офисидаги декор (“Гарри Поттер ва аланга кубоги”)

    Фото: AdMe

    Фильм франшизасининг сўнгги икки қисмида кўп тилга олинадиган Ўлим туҳфаси аслида томошабинлар кўз олдида анча олдин пайдо бўлади. Тўртинчи фильмда Хогвартс директори кабинетидаги шкафда ўлим туҳфасининг рамзига ўхшаш уч ўлчамли моделни кўриш мумкин.

    Қўғирчоқ (“Шазам! Худолар ғазаби”)

    Фото: AdMe

    Бир эпизодда жавон токчасида ётган қўғирчоқни кўришингиз мумкин. Бу “Шазам” директори Дэвид Сандберг томонидан аввалроқ суратга олинган “Аннабелл” фильмига ишора.

    Шляпа (“Кариб денгизи қароқчилари: мурдалар сандиғи”)

    Фото: AdMe

    Жек читтак ўз ҳамроҳлари билан Тиа Далмага келганида, капитан унинг уйини кўздан кечиради. Бир пайт у ўзига таниш бўлган шляпага эътибор беради. Маълум бўлишича, бош кийим Эктор Барбоссага тегишли экан. Бу унинг тирик қолгани ва ҳалироқ кадрда пайдо бўлишига ишора беради.

    Афсун (“Гарри Поттер ва аланга кубоги”)

    Фото: AdMe

    Лабиринтдаги синов пайтида Седрик Диггори Виктор Крамга қарши “экспеллиармус” афсунидан фойдаланади. Шундай қилиб, қаҳрамон рақибини сеҳрли таёқчадан маҳрум қилади, аммо унга ёмонлик қилмайди.

    Бундай ҳаракат Седрикнинг характерини очиб беради: у бошқа одамларга буюк мақсад йўлида ҳам зарар етказолмайди. Бу Диггорини Гарри Поттерга яқинлаштиради, у ҳам ҳар доим фақат ўзини ҳимоя қилади, лекин бунга жавобан ёмонлик қилмайди, шунинг учун у тез-тез худди шу афсунга мурожаат қилади.

    Мушук кийими (“Уэнздей” телесериали)

    Фото: AdMe

    Уэнздейнинг мактаб мусобақасида кийган либоси Тим Бертоннинг бирданига иккита фильмига ишора қилади.

    Биринчидан, бу кийим “Бетман қайтмоқда” фильмидаги мушук аёлнинг комбинезонини эслатади. Буни фақат мушук қулоқлари кўринишидаги ободокда эмас, балки енгда тасвирланган ҳайвоннинг тумшуғида ҳам кўриш мумкин. Иккинчидан, кийим дизайни асосан “Эдвард-қайчиқўл” фильми бош қаҳрамони Эдварднинг костюмига асосланган.

    Байроқ (“Кариб денгизи қароқчилари: дунёлар чегарасида”)

    Фото: AdMe

    Фильм охирида капитан Жек читтак яна кемасиз қолади ва навбатдаги саёҳатга қайиқда отланади. У устунга илган байроқда нафақат қароқчи рамзи, балки читтак ҳам тасвирланган. Шу йўл билан Жек яқинлашиб келаётган кемаларга дарҳол ўзини танитади.

    Попкорн қутилари (“Уэнздей” телесериали)

    Фото: AdMe

    Тайлер ва Уэнздей “Қонундаги малласоч” фильмини томоша қилишаётганда, уларнинг ёнида қора ва оқ чизиқлар чизилган попкорн қутилари бўлади. Бу Тим Бертоннинг “Битлжуз” фильмидаги қаҳрамон костюмига ишора.

    22.05.2023, 13:40   Изоҳ (0)   15696
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Музлаб қолган, нафас ололмаган, сочидан айрилган — роли сабаб қийинчиликка чидашга мажбур бўлган актёр ва актрисалар (фото)

    19.05.2023, 15:30

    Фильмдаги персонажига мос тушмагани сабабли томошабинлар танқидига учраган Голливуд юлдузлари (фото) 

    19.05.2023, 19:35

    “Ҳайвондай яшагандан одамдек ўлган маъқул...”. “Лаънатланганлар ороли” фильми ҳақида

    20.05.2023, 22:37

    Вақтида сўралмаган эрк ташналиги, беғуборлик қобиғи ва кўзгудаги ҳақиқат. “Қора оққуш” фильмидаги ишоралар талқини

    19.05.2023, 10:30

    “Форсаж-10” намойиш этилган илк кунидаёқ Хитой ва Жанубий Кореяда 18,5 миллион доллар тўплади

    19.05.2023, 09:40

    Арнольд Шварценеггер “Терминатор”га қайтмаслигини маълум қилди 

    18.05.2023, 17:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.