Актёрлар турли хил образларни бемалол ярата олиши керак. Баъзи ҳолларда бир актёр битта лойиҳада турли хил образни гавдалантиришига тўғри келади. Бадиий хилма-хиллик, грим билан машаққатли синовлардан ўтиш қобилияти кино тарихини бир неча бор бойитди. Қуйида бир фильмда бир нечта образни гавдалантирган машҳурлар ҳақида маълумот берилади.
Тилда Суинтон: мадам Блан, доктор Клемперер, Ҳелена Маркос
Баъзан ремейк нафақат асл нусхани янгилаш, балки энг кутилмаган потенсиалларни ҳам очиб бериши билан ҳам қизиқарли бўлади. Масалан, Лука Гуадагнинонинг “Суспирия”си Тилда Суинтон шундай фильмлар сирасига киради. Британиялик актриса лойиҳада бир вақтнинг ўзида учта: қаттиққўл устоз Мадам Блан, 80 ёшли психиатр Ёзер Клемперер ва жодугар Хелена Маркос персонажини гавдалантирди. Актрисанинг учта ўзгармас фазилатлари: биринчи ҳолатда — нафислик, иккинчисида — таниб бўлмаслик (кўпчилик ҳақиқатан ҳам кекса одамнинг қиёфасида Тилдани танимаган), учинчиси — мутлақ олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатларни бажариши томошабинлар эътиборига тушган.
Эдди Мерфи: Шерман Кламп, Бадди Лав, Клетус Кламп, Эрни Кламп, Анна Кламп, Женсен Кламп, Ленс Перкинс
90 йиллардаги Америка комедияларини битта фильмдаги ролларнинг миқдорий кўрсаткичларини оширишда актёр Эдди Мерфи ўрнини алоҳида таъкидлаш лозим. Олим Шерман Клампнинг семиришга қарши кураш йўлларини ўрганаётгани ҳақидаги кулгили ҳикоя —“Телба профессор”да актёр бир нечта ролларни маҳорат билан гавдалантирган. Мерфи семиз ва телба профессор ролини ўйнашдан ташқари яна олтита персонажни, асосан, Шерманлар оиласининг яқин аъзоларини, шу жумладан бувиси, иккала ота-онаси ва катта акаси ролини ижро этди. Ўзининг соддалиги билан гримнинг мисли кўрилмаган кучи ва инсон чидамлилигини очиб берган образ — Мерфи доим ўлчамсиз либосларни кийиб юрган. Кўп ролли фильмлар актёр учун янги тажриба эмас эди — 1988 йилда Мерфи ўзини Жон Ландиснинг “Америкага келиш” фильмида саёҳатчи шаҳзода, қўшиқчи, яҳудий сартароши ва бир вақтнинг ўзида дўкон эгаси ролида синаб кўрди. Мерфининг ижодий муваффақияти ҳақида ўтган асрда айтилади, бироқ актёрнинг минг юзли инсон эканлиги мутлақо инкор этилмайдиган ҳақиқат.
Майкл Жей Фокс: Марти Макфлай, кичик Марти, Марлин Макфлай
Роберт Земекиснинг илмий-фантастик комедиясининг давомида Марти Макфлай 80 йиллардан 2015 йилга саёҳат қилишга мажбур бўлади. Воқеалар давомида кутилмаган ҳодисалар бўлади: Масалан, Марти ўзининг бўлажак фарзандлари — кичик Марти Макфлай ва қизи Марлин, ҳаётини жиноий саргузаштлар билан боғлаган Макфлай оиласининг янги аъзолари билан учрашади. Мартининг авлодлари отасидан ажралиб турмаслиги ажабланарли ҳолат эмас, Майкл Жей Фокснинг ўзи ҳам лойиҳада бепарво ўғил ролини ўйнаган, шунингдек у қизининг кулгили образини яратиб, лойиҳадаги ҳазил даражасини оширган. Шунингдек Макфлай ов билан шуғулланган узоқ ўтмишдаги аждоди Шеймус Макфлай ролини ҳам ўйнади.
Том Хенкс: Доктор Генри Гуз, меҳмонхона ходими, Айзек Сакс, Дермот Хоггинс, “Тимоти Кавендишнинг қўрқинчли суди” актёри, Захри Бэйли
Кўпинча Том Хенкс ролларнинг бир хиллиги ва фильмдан фильмга ўтган жасур ва қатъиятли гуманист образидан фойдалангани учун қораланади. “Булутли атлас” — опа-сингил Вачовскиларнинг илмий-фантастик йўналишдаги тажриба учун олинган фильми бўлиб, у кўп қиррали Ҳенксни қўллаб-қувватлаш учун қизиқарли маслаҳатлар беради. Актёр уч соат давомида гавайилик чўпон Захри Бэйли образидан бошлаб, ёш ва жой бўйича бир-биридан ажралиб турадиган қаҳрамонлар: инглиз шифокори Генри Гуз, 1930 йилларда Шотландия меҳмонхонаси эгаси, ядро физиги Айзек ролини маҳорат билан ижро этган.
Мег Райан: Диди, Анжелика, Патрисия
“Жо вулқонга қарши” фильми қизиқарли комбинацияга эга: ўлаётган Том Хенкс, Полинезия оролларидаги вулқонга тушиш ва учта кўринишдаги кўп қиррали Мег Райан. Том Хенкс ўлиш учун вулқонга боради ва йўлда у учта аёл билан учрашади. Актриса офис ходими ва иккита ороллик аёл ролини ўйнаган. Лойиҳа муваффақиятсиз чиқиши ва 90 йилларнинг унутилган мелодрамаси бўлишига қарамай, ҳеч бўлмаганда бадиий маҳоратни ўзида мужассам этади.
Майк Майерс: Остин Пауэрс, Ёвуз доктор, семиз инсон
Майк Майерс бир вақтнинг ўзида бир нечта персонажларни ўйнаш қобилиятига эга бўлган кўп қиррали актёр. Ушбу лойиҳада канадалик комедиячи учта унутилмас: титулли персонаж Остин Пауэрс, пародик антагонист Доктор Ёвил ва семиз шотландиялик инсон образларида ўзини синаб кўрди. Майерснинг импровизациявий қочиримлари кулгили қаҳрамонлар билан бирлаштирилди. Актёр бир нечта образни гавдалантириш қобилиятини ривожлантирди ва охирги марта “Пентаверат” сериалида тўққизта қаҳрамонни гавдалантирган.
Изоҳ (0)