Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида бетон устунга урилган Nexia-2 иккига бўлиниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, воқеа 11 май куни соат 07:30 ларда Тошкент айланма йўлининг 4R21 йўлида юз берган. 2000 йилда туғилган А.А. Nexia-2 автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, бетон устунга урилган.
Оқибатда автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)