Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги далада қовун ва тарвуз пишди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2023-05-10 23.58.58.jpg)
Қайд этилишича, миришкорлар анорзор қатори орасида 10 гектар “Дакара” навли эрта пишар қовун ҳамда 10 гектар “Дўлбе” навли тарвуз етиштирган.
![](/static/2023-05-10 23.59.19.jpg)
![](/static/2023-05-10 23.59.21.jpg)
Ушбу навдаги қовунларни уруғлаш ишлари январь ойининг 3 санасида бошланган бўлиб, 20 февралдан 4 март ойига қадар ерга ўтказиш ишлари олиб борилган. Ернинг 1 гектаридан 30 тонна қовун, 60 тонначага тарвуз ҳосили олиш кутилмоқда.
Изоҳ (0)