Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган икки ўйин 6 май, шанба куни бўлиб ўтди.
“Бунёдкор” ўз майдонида “Олимпик”ни қабул қилди. Учрашувнинг 5-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Отабек Жўрақўзиев ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса “Бунёдкор” мувозанатни тиклади. 71-дақиқада Жасур Ҳакимов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
“Бунёркор” ушбу дуранг натижадан сўнг очколари сонини 15 тага етказиб, 4-ўринда бормоқда, “Олимпик” эса 11 очко билан 7-ўринни банд этган.
“Пахтакор” эса “Турон” майдонига сафар қилди. Учрашувнинг 40-дақиқасида Драган Чераннинг пенальтидан фойдаланиб, урган голи тошкентликларга ғалаба келтирди.
“Пахтакор” 3 очкони қўлга киритиб, 18 очко билан биринчи ўринда мустаҳкам жойлашган. “Турон” эса 3 очко билан энг сўнгги ўриндан жой олган.
Суперлига
9-тур баҳслари
6 май, шанба
“Бунёдкор” – “Олимпик” 1:1
Голлар 0:1 — 5 Отабек Жўрақўзиев, 1:1 — 71 Жасур Ҳакимов.
“Бунёдкор”: 32. Суҳроб Султонов, 2. Алексей Носко, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Акбаржон Исматуллаев (57. Амир Тўрақулов 72), 8. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 10. Расул Йўлдошев (15. Жасур Ҳакимов 46), 11. Игор Иванович (99. Умидбек Султонов 77), 22. Усмонали Исмоналиев, 29. Музаффар Олимжонов (3. Маҳмуджон Маҳаммаджонов 46), 33. Дониёр Абдуманнопов (17. Виктор Сотникау 86), 34. Суҳроб Иззатов.
“Олимпик”: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одилбек Абдумажидов, 6. Беҳзод Шамсиев, 7. Русланбек Жиянов (37. Алишер Одилов 62), 10. Фарруҳбек Мухторов (21. Муҳаммадазиз Иброҳимов 62), 11. Отабек Жўрақўзиев (15. Мустафо Абдуманнопов 78), 17. Темур Мамасидиқов (19. Аҳмадулло Муқумжонов 78), 23. Абдурауф Бўриев, 30. Жасур Жалолиддинов (9. Муҳаммадали Ғиёсов 65), 44. Асадбек Раҳимжонов.
Огоҳлантиришлар: Фарруҳбек Мухторов (31), Дониёр Абдуманнопов (43).
“Турон” – “Пахтакор” 0:1
Гол: 0:1 — 40 Черан (пенальти).
“Турон”: 35. Раҳимжон Давронов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 7. Азим Аҳмедов, 10. Ҳумоюн Муртозаев (88. Милан Боёвич, 57), 15. Никола Кумбурович, 17. Қувондиқ Рўзиев, 18. Абдуғани Камолов, 19. Сардор Абдураимов (22. Душан Стоилкович, 57), 21. Азамжон Алиев (49. Закария Бегларишвили, 79), 44. Анри Чичинадзе, 77. Билолхон Тошмирзаев.
“Пахтакор”: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 8. Азизбек Турғунбоев, 10. Драган Черан, 14.Аббос Файзуллаев, 17. Достонбек Ҳамдамов, 27. Сардор Собирхўжаев, 28. Диёр Холматов, 34. Фарруҳ Сайфиев.
Огоҳлантиришлар: Фарруҳ Сайфиев (68), Азим Аҳмедов (78), Никола Кумбурович (78).
Изоҳ (0)