Қамчиқ довонида юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. ФВВ ҳодиса оқибатида юк машина ҳайдовчиси вафот этганини маълум қилди.
Воқеа 6 апрель куни соат 11:10 да Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довонига ўтувчи йўлда юз берганди. Учта енгил автомобиль билан тўқнашиши оқибатида лак-бўёқ маҳсулотларини олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб, ёниб кетган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 25 дақиқа ичида ёнғинни ўчирган.
Ҳодиса натижасида 6 киши жабрланган, улар энг яқин тиббиёт муассасасига ётқизилган. Ёнғин тўлиқ ўчирилгандан сўнг юк машинасининг ҳайдовчиси вафот этгани аниқланган.
Ёнғинни ўчириш вақтида довонда транспорт ҳаракати вақтинча ёпилган, соат 13:15 да транспорт ҳаракати тикланган.
Изоҳ (0)