• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилди: ойлик қандай ҳисобланиши, қўшни давлатлардаги вазият ва мутахассис фикри 

    Ўзбекистонда Президент фармони билан 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7 фоизга оширилмоқда. “Дарё” “энг кам иш ҳақи миқдори” тушунчаси, унинг йиллар давомида ўзгариш кўрсаткичлари, бунинг аҳолига таъсири ва Марказий Осиёдаги вазиятни ўрганди.

    Фото: “Дарё”

    2019 йилнинг 1 сентябридан “энг кам иш ҳақи миқдори” тушунчаси бекор қилиниб, унинг ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ҳамда базавий ҳисоблаш миқдори жорий қилинган эди.

    Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори

    Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори маош, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар миқдорини аниқлашда қўлланилади.

    2019 йилнинг 1 сентябрида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 634 880 сўм миқдорида белгиланган эди. 

    Инфографика: “Дарё”/ Баҳора Садирдинова

    Президент фармони билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2023 йил 1 майдан бошлаб 920 минг сўмдан 980 минг сўмга оширилади. Демак бюджет ташкилотида ишловчи ходимлар ойликлари шунча фоизга ошади.

    Базавий ҳисоблаш миқдори 

    Базавий ҳисоблаш миқдори қуйидагиларни аниқлашда қўлланилади:

    • солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;
    • тадбиркорлик билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари миқдори, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини.

    2019 йилнинг 1 сентябрида базавий ҳисоблаш миқдори 223 минг сўм этиб белгиланган эди.

    Инфографика: “Дарё”/ Баҳора Садирдинова

    2023 йил 1 майдан базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг сўмдан 330 минг сўмга ошади.

    Демак 1 майдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар ҳам ошади. Масалан, маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар. 

    Ойликлар қандай ҳисобланади?

    Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 22 та разряди бор. Ҳар бир разряднинг оклад иш ҳақи турлича бўлади. 

    Фото: “Лех.уз”

    Аҳоли ўзининг оклади қанча бўлишини жадвал асосида ҳисоблаб кўриши мумкин. Бунинг учун разряд рўпарасидаги коэффициентни 920 минг (1 майдан 980 минг сўм) сўмга кўпайтириш керак.

    Масалан, 9-разрядда ишлайдиган ходимларнинг оклад иш ҳақини ҳисобланса — 1,755х920 000=1 614 600.

    Демак, 9-разряддаги ходимларнинг оклади — 1 млн 614 минг 494 сўмни ташкил этади.

    Оклад — бу иш берувчи ҳар бир тўлиқ ишланган ой учун ходимга тўлаши шарт бўлган қатъий миқдор. Ходимнинг иш ҳақи окладга тенг ёки ундан кўпроқ бўлиши мумкин. Иш ҳақи ўз ичига оклад, бонус ва премияларни олади.

    Мутахассис фикри

    “Дарё” билан суҳбатда шахси сир сақланишини хоҳлаган эксперт шахсий кузатувлари асосида инфляцияга асосан юқори даромадли тоифадаги одамларнинг истеъмолидаги хусусиятлар кўпроқ таъсир қилишини таъкидлайди. 

    Масалан, уй-жой, машина, энергия манбалари, озиқ-овқат ва ҳоказо, чунки улар нархлар қанчалик ошмасин истеъмолини маълум даражага етгунча тўхтатмайди. Бу эса кам таъминланган аҳолига моддий неъматларни харид қилиш учун бой қатлам билан рақобатлашиш имкониятларини пасайтиради.

    Экспертга кўра, барчага тенг шароитлар яратиш учун давлат инфляцияни жиловлаш ва минимал, паст маошларни индексация қилиши ва узоқ муддатли стратегияларда бойлар маошлари билан фарқини камайтириб бориш сиёсатини юритиши керак.

    Инфографика: “Дарё”/ Баҳора Садирдинова

    Албатта, макроиқтисодчилар минимал иш ҳақини х фоизга ошиши инфляцияни х фоизга ошишига хизмат қилади деган рақамларни беради, лекин кўпчилик манфаати устун бўлган демократик жамиятларда аҳолининг аксарият қисми қайси квентилда бўлса уларнинг манфаати нуқтаи назаридан сиёсат юритилиши керак, Ўзбекистон шароитида айнан қуйи даромадли қатлам манфаатлари устун қўйилиши керак деб ўйлайман.

    Ижтимоий тармоқларда айрим фуқароларнинг иш ҳақи оширилишига билдирган салбий реакцияси ҳақида:

    Фикримча, бу миқдор одатдагидай 10-15 фоиз эмас балки 7 фоиз, у ҳам айнан минимал иш ҳаки қийматини атиги 6,5 фоизига тенглиги (980.000/920.000*100%) шунингдек, май ойида ошириладиган иш ҳаки, пенсия, нафақаларни март ойида эълон қилиниши оқибатидир.

    Қўшни мамлакатларда вазият қандай?

    Қозоғистонда 1992 йилдан буён “энг кам иш ҳақи миқдори” тушунчаси амалда. 

    2023 йилдан бошлаб мамлакатда энг кам иш ҳақи миқдори оширилди — 70 минг тенге ( 1,757 млн сўм).

    Қирғизистонда эса энг кам иш ҳақи миқдори 2337 сомни ташкил этади (305 минг сўм).

    Туркманистонда эса 2023 йилдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақи 1160 манат деб белгиланган. Бу кўрсаткич 3,778 млн сўмга тенг.

    Тожикистонда энг кам ойлик иш ҳақи 536 сомонийга тенг бўлиб, у ҳозирги кунда 560 минг сўмга тенг.

    Аввалроқ Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда ўртача ойлик иш ҳақи қанчалиги ҳақида маълумот берилганди.

    03.04.2023, 17:50   Изоҳ (0)   55730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Баҳора Садирдинова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир млн сўмгача ойлик оладиганлар сони энг кўп: 2022 йилда расмий маошлар қандай ўзгарди?  

    21.02.2023, 14:29

    Экспорт 23 фоизга, импорт 135 фоизга ошган: Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ташқи савдо айланмаси сўнгги йилларда қандай ўзгарди? 

    03.04.2023, 15:52

    Сўнгги ўн ой ичида энг паст: март ойида йиллик инфляция 11,7 фоизгача тушди

    03.04.2023, 10:54

    Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсиялар яна оширилиши режалаштирилмоқда

    01.04.2023, 00:03

    “Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди

    31.03.2023, 22:25

    Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда кластерлар томонидан ишлаб чиқариш 32 бараварга ошди

    31.03.2023, 21:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.