• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Илгари 5-6 ой пахта даласида юрсак ҳам биров сўрамасди, ҳозир онлайн таълимдаги камчилик президентни ташвишлантирмоқда” — мактаб директори

    Президент Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракатининг Мулоқот гуруҳи саммитидаги нутқида республикада пандемия сабабли ёшларнинг сифатли таълим олишида муаммолар юзага келганини, улар профессионал билим олишда қийналганини, оқибатда ёшларнинг келажакка бўлган ишончи сусайганини маълум қилди. 

    “Пандемиянинг салбий таъсирини, биринчи галда, ўсиб келаётган ёшларимиз ҳис қилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Уларнинг сифатли таълим ва профессионал билим олиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва спорт билан шуғулланиш имкониятлари кескин камаймоқда. Энг ёмони, ёш авлоднинг келгусида ҳаётда ўз муносиб ўрнини топишига бўлган ишончи ва қатъияти сусаймоқда. Шунингдек, минглаб ёшларнинг онгу тафаккурига бузғунчи ва радикал мафкуралар таъсири ҳам тобора кучаймоқда”, — деди президент ёшлар тақдиридан ташвишланаётганини айтар экан.

    “Дарё” давлат раҳбарини ташвишлантирган масала юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова билан субатлашишга уринди. Аммо вазирнинг вақти бўлмагач, таълим фидойиларидан бирини суҳбатга чорлаб, президентни ташвишлантираётган муаммонинг ечими ҳақида қизиқди.

    “Юртбошимизнинг мазкур нутқини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим, албатта. Дунёда юзага келган пандемия муаммоси, мазкур қиш мавсумидаги аномал совуқ сабаб ўқувчиларимиз онлайн таълим олишга мажбур бўлди. Юзага келган вазиятлар айнан онлайн таълим билан юзма-юз келишимизга сабаб бўлди. Бу борадаги камчиликларимиз эса ўқувчиларнинг таълимдан кўнгли совиб етарли даражада билим ололмаслигига олиб келди”, — дейди суҳбатдош Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманидаги 22-мактаб директори Абдунаби Абдиев.

    Абдунаби Абдиев.
    Фото: Азизбек Яздурдиев

    Таълим фидойисининг айтишича, бугунги кун ўқувчилари ахборот технологияларини яхши билгани учун ўқитувчилар ҳам уларнинг талабига жавоб бера оладиган, замон билан ҳамнафас ўқитувчи бўлиши керак.

    “Бугунги кун ўқувчилари анойи эмас, улар ахборот технологияларини жуда яхши билади. Шу сабаб бугунги кун ўқитувчилари ҳам ўқувчиларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда замон билан ҳамнафас, таъбир жоиз бўлса оёғини қўлига олиб югурадиган ходимлар бўлиши керак”, — дейди мактаб директори.

    45 йиллик иш тажрибага эга Абдунаби Абдиевнинг айтишича, айни кунда мактабларда фаолият юритувчи аксарият ўқитувчилар янги, замонавий ахборот технологияларини етарли даражада билмайди.

    “Бугун мактабларимиздаги ёши катта, анча вақтдан бери ишлаб келаётган ўқитувчиларнинг аксарияти замонавий технологияларни билмайди, интернетдан унумли фойдалана олмайди. Ўзини синфхонадаги якка ҳоким деб билади. Аслида ўқувчи ўзи бажариб кўрса кўпроқ билим олишини англаб етмайди”, — дейди суҳбатдош муаллим.

    Абдунаби Абдиевнинг таъкидлашича, президент ташвишига сабаб бўлган омиллардан яна бири бу — умумтаълим мактабларидаги синфхоналарда ўқувчилар сонининг кўплиги.

    “Бугун ёшларнинг етарли даражада билим ололмаётганининг яна бир сабаби синфхонада ўқувчилар сонининг 35-40 нафарга етиб қолгани ҳисобланади. Ўқитувчи 45 дақиқалик дарси давомида 40 нафар ўқувчига мавзу ўтадими, уйга вазифани сўрайдими, қай бирига улгуради? Шунинг учун синфхоналарда ўқувчилар сони 20-25 нафарга камайса, ўқитувчининг ўқувчилар билан ишлаши учун етарли вақти бўлади. Бу масала бўйича нафақат мен, барча таълим фидойилари вазирликка таклиф бериб келади”, — дейди 22-мактаб директори.

    Суҳбатдош директорнинг айтишича, мактабнинг юқори синф ўқувчиларига йўналтирилган таълим бўйича таҳсил бериш керак.

    “Президентимиз бундан аввалроқ нега мактаб битирувчиларининг ОТМга киришига қараганда репититорлар тайёрлаган ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириши яхши, мактабларда нега етарлича билим берилмаяпти деган фикрни ҳам айтганди. Давлатимиз раҳбарининг бу ташвишида ҳам жон бор. Боиси, биз мактабда битирувчи синфларни ҳам 14 та фан билан чалғитяпмиз. Аслида бошланғич ва ўрта таълимда умумтаълим фанлари ҳақида тушунча бериб, битирувчи синфлар учун йўналтирилган таълим тизимига ўтишимиз керак. Йўналтирилган таълим деганда тўртта йўналишни — аниқ, табиий, ижтимоий гуманитар ва хорижий фанларга йўналтириб, битирувчига керакли фанни ўқитишимиз керак. Репититор шу тартибда яъни ўқувчига энг керакли фанни ўқитиб, ўқувчини шунга тайёрлайди”, — дейди Абдунаби Абдиев.

    Директорнинг қўшимча қилишича, мактабларда ўқитувчиларга 1000 доллар маош бериш бошлангач, эндиликда ўқитувчиларнинг салоҳияти, шу маошга қай даражада жавоб бера олиши ҳақида бош қотириш керак.

    “Бугун мактаблардаги ўқитувчилар икки тоифага ажралиб қолди. Ўқувчига оддий билимни ҳам беролмайдиган бунга салоҳияти етмаётган ўқитувчилар ва ўз устида ишлайдиган, бугун президент айтаётган 1000 долларлик маошга юз фоиз ҳақли бўлган ўқитувчилар. Биз иккинчи тоифадаги ўқитувчилар сонини кўпайтиришимиз ва мактабга келиб-кетиб, ўқувчига билим беролмайдиган, шунчаки тестда таваккал белгилаб қанақадир даража ва сертификатларни олиб, ўзини ва ўқувчиларни алдаб юрган ўқитувчилардан кечишимиз керак. Шундагина президентни ташвишлантираётган муаммоларга ечим топамиз”, — дейди суҳбатдош.

    06.03.2023, 16:40   Изоҳ (0)   4703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Хавфсиз ҳаёт учун” хайрия марафони

    06.03.2023, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси тушди

    06.03.2023, 16:07

    Ўзбекистонда 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

    06.03.2023, 16:00

    Фарғонада ақидапарастликка даъват этувчи материалларни тарғиб қилган эркак қамалди

    06.03.2023, 14:40

    “Ўзгидромет” ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

    06.03.2023, 13:54

    Тошкентда “Рёдан” ҳаракатига алоқадорликда гумонланган 50 га яқин ўсмир ушланди

    06.03.2023, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Қозоғистон президентига қўнғироқ қилди

    Дунё | 10 август, 17:45

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Дунё | 10 август, 16:40

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11

    Британиянинг ядро бомбалари сақланадиган базасидан денгизга радиоактив сув сизиб чиққан — махфий ҳисобот

    Дунё | 10 август, 15:45

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Ўзбекистон | 10 август, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.