• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳоким кўчат экди, вазир сув қуйди: Тошкент вилоятида вазир ва ҳоким кўчат экиш бўйича мастер-класс ўтиб берди (видео)

    Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ва ҳоким Зоир Мирзаев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси иштирокчиларига кўчат экиш бўйича мастер-класс ўтиб берди. Бу ҳақда жараённи кузатган “Дарё” мухбири хабар берди.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”

    Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилган.

    “Нурафшон шаҳрининг ‘Янги Ўзбекистон’ боғида 24 гектар ер майдонига кўчат экиш тадбири бўлиб ўтмоқда. Мазкур акцияда республика ва вилоятдаги корхона-ташкилот ходимлари раҳбарлари, масъуллар, нуронийлар, маҳалла фаоллари, депутатлар, ёшлардан иборат 2000 дан ортиқ иштирокчилар 1000 тупдан ортиқ манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатларини экишади”, — дейди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг журналистларга маълумот беришича, Ўзбекистонда бошланган “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси туркий давлатлар саммитида юқори баҳоланган ва қўллаб-қувватланган.

    Фото: “Дарё”

    “Ўзбекистонда бошланган ‘Яшил макон’ умумиллий дастури туркий давлатлар саммитида 10 дан ортиқ давлат раҳбарлари томонидан эътироф этилди ва қўллаб-қувватланди. Туркия давлати ҳам дарахт экиб, табиат яшиллигини авайлаб асрашни бошлади. Марказий Осиё давлатлари ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, амалга оширяпти. Умуммиллий дастур сифатида бошланган ташаббус умумжаҳон дастурига айланиб бормоқда”, — дейди вилоят ҳокими ОАВ вакиллари билан суҳбатда.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, “Яшил макон” умуммиллий дастурининг Тошкент вилоятида ўзига хослиги бу вилоят ҳокимининг шахсий намуна бўлаётгани ҳисобланади.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

    “Мазкур лойиҳанинг Тошкент вилоятидаги муҳим жиҳати вилоят ҳокимининг шахсий намунаси бўлмоқда. Шу сабаб мен шахсан вилоят ҳокимига ташаккур изҳор қиламан ва ҳокимнинг шахсий намунаси вилоятдаги ташкилот ва корхона раҳбарлари ва фуқароларга туртки бўлади деб ишонаман. ‘Яшил макон’ умумиллий лойиҳасини амалга ошириш давомида фақат дарахт экиш эмас, ҳудуддаги ишлаб чиқарувчи корхоналар билан суҳбатлашиб, имкон қадар табиатга зарарни камайтириш керак. Биз бу борада вилоят ҳокими билан келишдик ва қилиниши лозим бўлган ишларни режалаштириб олдик”, — дейди Азиз Абдуҳакимов.

    Вазирнинг маълумот беришича, Тошкент вилояти ҳамда Нурафшон шаҳрида ойида бир неча кун автомобилсиз кун лойиҳаси амалга оширилади.

    03.03.2023, 12:37   Изоҳ (0)   6318
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга Хитойдан 800 та автобус олиб келинади

    03.03.2023, 12:26

    “Халқ банки” 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани юзасидан қўшимча маълумот берди

    03.03.2023, 11:57

    Ўзбекистонда маҳкумларни шартли озод қилиш муддатини узайтиришга оид қонун маъқулланди

    03.03.2023, 11:50

    Ўзбекистонда ҳарорат 26 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

    03.03.2023, 11:34

    Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

    03.03.2023, 10:43

    Францияда Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилиб, “Ўзбек боғи” очилди (фото)

    03.03.2023, 10:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.