Тошкент шаҳар Яшнобод туманида эркак уйига меҳмонга келган дўстини пичоқлади. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 25 февраль куни соат 23:00 ларда Яшнобод тумани Қорасув кўчасида яшовчи 61 ёшли Ш.И. ўз хонадонида таниши 45 ёшли П.B. билан бирга кечки овқатланиш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилган. П.B. таниши Ш.И.ни ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан сўкканида, айбланувчи улфатига уни ўз уйида ҳақорат қилмаслигини айтиб, жаҳл устида ошхона пичоғи билан бир маротаба чап кўкрак қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Бунинг оқибатида П.B. олган тан жароҳатлари билан 4-сонли клиник шифохонага чап томонлама кўкрак қафаси санчилиб кесилган жароҳати билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.И.га нисбатан Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)