• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 22 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 22 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.



    Россия ғалабага эришмасдан тўхтай олмайди, акс ҳолда  у парчаланиши мумкин.


    Агар АҚШ Россияни мағлуб этмоқчи бўлса, Москва ўзини ҳар қандай қурол, жумладан, ядровий қурол билан ҳимоя қилишга ҳақли, деди Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.

    “Стратегик ҳужум қуролларни қисқартириш бўйича АҚШ билан шартнома(“СНВ-3”)нинг тўхтатилиши (ҳозирча) шу билан боғлиқ. Ҳақиқатдан узилган АҚШ элитаси нима қилиб қўйгани ҳақида ўйлашсин. Биз бошқа ядровий кучлар — НАТО аъзолари: Франция ва Британиянинг ҳам муносабатини кузатяпмиз. АҚШ ва СССР (эндиликда Россия) ўртасидаги келишувларни тайёрлашда уларнинг стратегик ядро кучлари одатдаги ядро каллаклари ва ташувчилар балансига киритилмаган ва буни қилиш вақти келди”, — деб ёзди у Telegram-каналида.


    Медведев Байденнинг “Россия Украинага ҳужумни тўхтаца, уруш тугайди, агар Украина Россиядан ўзини ҳимоя қилишни тўхтаца, Украина тамом бўлади”, — деган сўзларини эслади ва буни ўз версиясига ўгирди: “Агар Россия ғалабага эришмасдан ъСНВ-3ъни тўхтаца, Россия мавжуд бўлмайди, у парчаланади. Агар АҚШ Киев режимига қурол етказиб беришни тўхтаца, уруш тугайди

    Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Россияда 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашиш ёки қатнашмаслиги ҳақида ҳозирча эълон қилмади.

    21 февраль куни Путин Федерал Мажлисга мурожаат йўллар экан, 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари қатъий қонунларга мувофиқ, барча демократик ва конституциявий тартибларга риоя қилинган ҳолда ўтказилишини айтди.

    Қонун бўйича Путин 2024 йилда янги президентлик муддати учун номзодини қўйиш ҳуқуқига эга.

    Франция энергетика гиганти “Газпром”га қарши суд ишини бошлади

    Франциянинг Engie энергетика компанияси узоқ муддатли шартномалар бўйича газ етказиб бериш мажбуриятларини бажарилмаганлиги сабаб “Газпром Экспорт” компаниясига қарши арбитраж ишини бошлади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда. 

    Суд иши 2022 йилнинг тўртинчи чораги бошида бошланган. Engie шартнома бўйича жарималарни тўлашни ва “Газпром”нинг келишувларга риоя қилмаслиги натижасида кўрилган зарарни қоплашни талаб қилмоқда.

    “Ушбу арбитраж процедураси 2022 йил июнь ойи ўрталарида “Газпром Экспорт”нинг Engie компаниясига етказиб беришдаги сезиларли танқислик билан боғлиқ, шундан сўнг 2022 йил ёзи охирида “Газпром Экспорт” томонидан томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли Engie’га етказиб беришни қисқартириш бўйича бир томонлама қарор қабул қилинган”, — дейилади ҳужжатда.

    Engie француз энергетика саноати гуруҳидир. Унинг асосий акциядори Франция давлати бўлиб, у капиталнинг 23,64 фоизига ва овоз бериш ҳуқуқининг 33,84 фоизига эга.

    2022 йил 1 сентябрдан бошлаб “Газпром” июль ойидаги етказиб бериш учун тўлиқ тўланмагани учун Engieъга газ етказиб беришни тўхтатганди.

    Ўрта Ер денгизида чўкиб кетган машхур кемага Ўзбекистоннинг қандай алоқаси бор?

    “Титаник” Шимолий Атлантика океанида чўкиб кетишидан 2000 йил олдин Ўрта Ер денгизида Улубурун шарқий қирғоқларида кўплаб нодир металларни олиб кетаётган яна бир машҳур кема ҳалокатга учраган. Ҳодиса ҳақида маълум бўлган 1982 йилдан бери олимлар Улубурун кемаси ҳалокатининг тафсилотларини ўрганиб келади.

    Яқинда бир гуруҳ олимлар, жумладан, Ст.Луисдаги Вашингтон университетининг санъат ва фанлар бўйича археология профессори Майкл Фрачетти ҳайратланарли топилмани аниқлади: кемада топилган қалайнинг тахминан учдан бир қисмини Марказий Осиёда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида яшаган тоғ чорвадорларининг кичик жамоалари ишлаб чиқарган ва етказиб берган — Ўрта Ер денгизи бўйлаб бозорларга ташилган қалайдан бронза металл ҳосил қилишда фойдаланилган.

    30 ноябрь куни Science Advances журналида чоп этилган тадқиқот геокимёвий таҳлиллардаги ютуқлар туфайли амалга оширилган, унда юқори даражадаги аниқлик билан тадқиқотчилар милоддан аввалги давр кемасига ортилган қалайнинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудидаги Мушистон конидан, қолган икки қисми қадимги Анатолиядаги яъни ҳозирги Туркиядаги Кестел конидан қазиб олинганини аниқлади.

     Ўша даврда Ўрта Осиёнинг кончилик раёнларида йирик саноат маркази ёки империядан узоқда жойлашган тоғ чорвадорларининг кичик жамоалари яшаган. Эрон ва Месопотамия орқали ўтадиган икки жой орасидаги релеф қўпол эди, бу эса тонналаб оғир металларни ўтказишни жуда қийинлаштирарди.

    “Афтидан, маҳаллий кончилар кенг халқаро тармоқларга кириш имконига эга бўлган ва қуруқликдаги савдо ва бошқа алоқа шакллари орқали мазкур жуда муҳим товарни Ўрта Ер денгизигача ўтказишга муваффақ бўлган”, — деди Фрачетти.


    Коррупцияга қарши ўтказилган эхпертиза қонун ҳужжатларидаги коррупсион ҳолатларни аниқлай олмадими?

    Ўзбекистонда 2022 йилда экспертизадан ўтказилган қонунчилик ҳужжатларининг 243 тасида 350 та коррупциявий омил аниқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

    Қайд этилишича, 2022 йил давомида ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда божхона ишига оид 1 860 та қонунчилик ҳужжати коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган. Экспертиза натижаларига кўра, ҳужжатларда 350 та коррупциявий омил аниқланган.

    Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 293 та лойиҳа коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган ва уларда коррупциявий омиллар аниқланмагани маълум қилинган. Лекин ушбу лойиҳалар Адлия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилганда уларда 457 та коррупциявий омил аниқланган.

    Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, “Коррупциядан холи қонунчилик”ни яратиш мақсадида 2026 йилгача амалдаги 21 мингга яқин қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши айтилди.

    22.02.2023, 22:16   Изоҳ (0)   8779
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Россия ҳаракатлари Марказий Осиё учун глобал таҳдиддир” — Жозеп Боррел

    22.02.2023, 21:42

    Қозоғистонда давлатлараро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

    22.02.2023, 20:26

    Байденнинг Киевга ташрифи фонида Путиннинг соғлиғи ёмонлашди — ОАВ 

    22.02.2023, 20:19

    Нега Россия Байденнинг ташрифида Киевга ракета учирмади? Ҳарбий эксперт жавоб берди

    22.02.2023, 20:10

    Украина разведкаси раҳбари мамлакатнинг Россияга қарши урушдаги ғалаба ва мағлубиятларини санади

    22.02.2023, 19:42

    Financial Times “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг Африка ва Яқин Шарқдаги даромадларини ҳисоблади

    22.02.2023, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.