Тошкент шаҳар Яшнобод туманида “Бегона эркак мактаб ўқувчисини олиб қочишга урингани” айтилаётган видеолар тарқалди. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур видеога изоҳ берди.
Хабарга кўра, видеода акс этган ҳолат 19 февраль куни тахминан соат 12:35 ларда Яшнобод тумани Авиасозлар-2 даҳасидаги 151-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Номаълум шахс шу мактаб ўқувчиси 2011 йилда туғилган М.О.ни тўхтатиб, қўлидан ушлаб: “Шу мактабда таҳсил оласанми?” — деб сўраган.
Вояга етмаган М.О. ушбу шахсни танимагани сабабли у билан гаплашмаслигини билдириб, қўйиб юборишини айтган, сўнг уйига кетган.
Бола ҳозирда ота-онасининг ёнида соғ-саломат ҳолатда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ўрганишлар жараёнида видеода акс этган шахс 1994 йилда туғилган М.У. экани аниқланган.
“Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)