Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 12 февраль куни банкоматни тунамоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИBB ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, шаҳар ҳудудига тунги хизматга жалб этилган PPХ ходимлари томонидан “Ойдин” маҳалласидаги банкоматни 1990 йилда туғилган фуқаро Б.Й. ўткир тиғли жисм билан бузиб, пулларни олишга уринганда далилий ашё билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Олмалиқ шаҳри ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)