• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ажабтовур трюклар ва самимий юмор ишқибозлари учун Жеки Чан иштирокидаги энг яхши фильмлар

    Афсонавий актёр иштирокидаги жангари фильмлар ва суратга олиш жараёнида рўй берган қизиқарли ҳолатлар билан танишинг.

    “Сарҳуш уста”

    Жангари, комедия.

    Гонконг, 1978 йил

    Давомийлиги: 111 дақиқа.

    IMDb: 7.6.

    Фото: Фильмдан кадр

    Доим ичиб юрадиган кекса кунг-фу устасининг жасур йигитни жанг санъатига ўргатиш ҳақидаги афсонавий фильм.

    Фильмдаги Жеки Чаннинг қаҳрамони — Хуан Фейхон (Вонг-Феи Ҳунг) Хитой тарихидаги ҳақиқий шахс ва ҳунгар деб аталадиган энг машҳур ушу услубларидан бирининг асосчиси. 13 ёшида Фейхон зўр жангчи ҳисобланган ва Синхай инқилоби пайтида армияга қўшилганида, у бутун Хитой бўйлаб ХХ асрнинг Робин Гуди сифатида машҳур бўлган.

    Ҳеч бир жойда алкоголнинг кўрсатилган жанг услубига таъсири ҳақида айтилмаган, Жекининг ўзи эса ролига яхшироқ кириш учун спиртли ичимлик ичмаган. Бунинг ўрнига мастлик саҳнасидан олдин у бошини пастга эгиб турган — шунда қон мияга қуйилади ва юз қизариб кетади.

    “Кўчма газакхона”

    Жангари, мелодрама, комедия, криминал.

    Гонконг, 1984 йил

    Давомийлиги: 108 дақиқа.

    IMDb: 7.3.

    Икки хитойликнинг Барселона марказида овқат машинасида иш бошлагани ҳақидаги комедия.

    Бу кикбоксинг бўйича кўп карра чемпион Бенни Уркидес Жекининг асосий рақибларидан бири ролини ўйнаган биринчи фильмдир. Суратга олиш пайтида у ҳақиқий зарба беради, бу финал жангини саҳналаштириш жараёнини сезиларли даражада мураккаблаштиради. Бироқ бундай тажрибанинг натижаси кино тарихидаги энг яхши жанглардан бири бўлди.

    Худди шу жангда Уркидес тасодифан қаттиқ зарба билан атрофдаги шамларни ўчиради. Бу режалаштирилган кадр эмас, балки импровизация эди.

    “Полиция ҳангомалари”

    Жангари, комедия, криминал.

    Гонконг, 1985 йил

    Давомийлиги: 106 дақиқа.

    IMDb: 7.6.

    Фото: Фильмдан кадр

    Гонконглик супер полициячи ҳақидаги биринчи фильм, у деярли якка ўзи маҳаллий наркотик мафиясининг бошлиғини қўлга олишга муваффақ бўлади.

    Универмаг деразасидан сирпаниб тушиш саҳнасини деб Жеки ногирон бўлиб қолишига оз қолган. Ушбу трюкни бажараётганида кафтлари кучли куйган, еттинчи ва саккизинчи умуртқалари синган, шунингдек, тос суяги чиқиб кетган.

    “Полиция ҳангомалари-2”

    Жангари, триллер, комедия, криминал.

    Гонконг, 1988 йил

    Давомийлиги: 101 дақиқа.

    IMDb: 7.2.

    Фото: Фильмдан кадр

    Гиёҳвандлик мафиясининг бошлиғи ўлдирилиши учун ақлдан озган қотилни ёллаган ҳалол полициячи ҳақидаги ҳикоянинг давоми.

    Фильм охирида заводнинг портлаши Гонконг киноси тарихидаги энг йирик портлаш бўлди. Режиссёрлар саҳналаштирилган бино эмас, балки ҳақиқий бинодан фойдаланишга қарор қилишади. Бинони ишонарли бузиш учун Америкадан тажрибали пиротехниклар таклиф қилинган.

    “Шаҳарлик овчи”

    Жангари, мелодрама, комедия.

    Гонконг, Япония, 1992 йил

    Давомийлиги: 105 дақиқа.

    IMDb: 6.5.

    Эксцентрик детектив ролини ўйнаган Жеки таниқли миллионернинг ўғирлаб кетилган қизини қутқариш учун юборилади. Жеки Чаннинг мазкур қаҳрамони енгилтабиат бўлишига қарамай, у бу фильмни ўз фаолиятидаги севимли фильмларидан бири деб атайди.

    “Мен кимман?”

    Жангари, комедия, саргузашт.

    Гонконг, 1998 йил

    Давомийлиги: 118 дақиқа.

    IMDb: 6.8.

    Фото: Фильмдан кадр

    Самолёт ҳалокатидан омон қолган ва хотирасини йўқотган махсус кучлар гуруҳи аъзоси ўзининг кимлигини ва қандай вазифани бажарганини билишга ҳаракат қилади.

    Фильмда Жеки каркидон минадиган саҳна бўлиши керак эди. Бу эпизод ростан ҳам суратга олинган, бироқ оператор хатоси туфайли кадр бузилган. Актёрнинг жароҳати туфайли саҳнани қайта суратга олишнинг иложи бўлмаган.

    Картина ижодкорлари Mitsubishi компанияси билан шартнома имзолаган. Суратга олиш учун энг зўр машиналар ишлатилган. Улар орасида 1996 йилда чиқарилган Lancer Evolution IV янги модели ҳам бор эди.

    “Тиғиз вақт”

    Жангари, триллер, комедия, криминал.

    АҚШ, 1998 йил.

    Давомийлиги: 98 дақиқа.

    IMDb: 7.0.

    Фото: Фильмдан кадр

    Лос-Анжелесдаги қароқчилар Хитой консулининг қизини ўғирлаб кетишади. Гонконглик инспектор ва ғалати америкалик полициячи уни қидирмоқда. Дастлаб Картер ролига Мартин Лоуренс таклиф қилинганди. Аммо кейинчалик Эдди Мерфи, Дейв Шаппелл, Уилл Смит ва ҳатто Тупак Шакур ҳам кўриб чиқилди.

    Фильмнинг охиридаги хавфли сирпаниш саҳнасини Жеки бир нечта жинси шим кийиб, юмшоқ таглик ёрдамида амалга оширишга муваффақ бўлди.

    “Шанхайлик шоввоз”

    Жангари, комедия, саргузашт.

    АҚШ, Гонконг, 2000 йил.

    Давомийлиги: 110 дақиқа.

    IMDb: 6.6.

    Фото: Фильмдан кадр

    Ўғирланган Хитой маликасини қутқариш учун император оиласининг соқчилари Ёввойи Ғарбга боришлари керак.

    Жекининг қаҳрамони Чон Вонг кўплаб афсонавий америкалик вестернлар билан машҳур бўлган америкалик актёр Жон Уэйн номининг хитойча версиясидир. Худди шу актёр ҳақида “Тиғиз вақт” фильмида ҳам тилга олинади.

    “Зўраки жосус”

    Жангари, триллер, комедия, криминал, детектив.

    Гонконг, 2000 йил

    Давомийлиги: 87 дақиқа.

    IMDb: 5.9.

    Оддий спорт анжомлари сотувчиси бир куни у бой одамнинг узоқ вақтдан бери йўқолган ўғли эканлигини ва тажрибали айғоқчи эканлигини билиб қолади.

    Жеки Чан қарийб 20 йил давомида юк кўтаргич кранда трюк бажаришни хоҳлаган, бироқ уни амалга ошириш фақат ушбу фильмни суратга олиш пайтида рўёбга чиққан.

    “Ишқ сурури”

    Жангари, триллер, комедия, криминал.

    Гонконг, Тайван, 1999 йил

    Давомийлиги: 96 мин.

    IMDb: 6.1.

    Фото: Фильмдан кадр

    Жеки Чан фильмографиясидаги энг романтик фильмлардан бири — фильмда ҳаёти бир қарашда оддий бўлмаган камтарона миллионер ролини ўйнаган.

    Бош қаҳрамон кўп жиҳатдан Жеки Чаннинг ўзига ўхшайди. Ҳақиқий ҳаётда ҳам актёр ҳалоллик ғояларига амал қилади, айнан бир хил спорт машқларини бажаради ва ҳатто персонажидек кийинишни афзал кўради.

    19.02.2023, 19:34   Изоҳ (0)   8001
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Битта фильмда рол ўйнаб, кейинчалик қадрдон дўст бўлиб қолган Голливуд юлдузлари (фото)

    18.02.2023, 11:05

    2 млн долларлик келин кўйлак: Голливуд юлдузларининг энг дабдабали тўйлари (фото) 

    19.02.2023, 13:32

    30 килограммдан кўпроқ вазн йўқотган машҳур турк актрисалари: улар олдин қандай кўринишда эди? (фото)

    17.02.2023, 14:45

    Роли учун ҳар қандай таваккалдан қайтмайдиган Голливуд актрисалари. Улардан бири ҳатто Ди Каприога тарсаки ҳам туширган 

    17.02.2023, 10:10

    Кино ижодкорлар турли мамлакатларнинг ўзига хос хусусиятларини майда деталлари билан акс эттирган сериал ва мультфильмлар

    16.02.2023, 20:40

    “Уэнздей” 2022 йилнинг энг кўп томоша қилинган сериалига айланди

    16.02.2023, 14:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06

    Расман. Женнаро Гаттузо — Италия терма жамоаси бош мураббийи

    Спорт | 15 июн, 20:03

    “Барселона” Клублар ўртасидаги ЖЧда “Леон”нинг ўрнига қатнашиш учун FIFA’га илтимос билан чиқди

    Спорт | 15 июн, 18:44

    “Толибон” 40 ёшгача бўлган аёлларга Термиздаги бозорга боришни тақиқлади

    Дунё | 15 июн, 18:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.