Ижтимоий тармоқлардаги аксарият оммабоп гуруҳларда қўшни давлатлардаги талабаларнинг барчаси ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчириши мумкинлиги тўғрисида асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буни рад этди.
Унда бир марталик ўзига хос акция ортидан қўшни давлатларда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ёппасига “эвакуация” қилинаётгани, аризалар 15 февралгача қабул қилиниши айтилган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу хабар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилиб, фуқароларни расман тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликни сўради.
“Қўшни давлатлардаги талабаларнинг барчаси ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчириши мумкинлиги тўғрисида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди — дейилади вазирлик баёнотида.