Кувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Кувайт ва Самарқандни тўғридан тўғри рейслар билан боғлайди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 15 февралдан Қувайт—Самарқанд—Қувайт йўналиши бўйича Airbus А320 самолётларида мунтазам парвозлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Қатновлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Кувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари, Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Шунингдек, Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси Олмаота — Самарқанд йўналишидаги рейсларни тикламоқда.
Олмаота—Самарқанд—Олмаота йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 18 мартга белгиланган. Рейслар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.