Тошкентда ҳаракатланаётган Nexia’да ёнғин чиқди
Тошкент шаҳри Бектемир туманида 28 январь куни Nexia-1 автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ТҲАЙ кўчаси “Қўйлиқ Универсал савдо мажмуаси” автотураргоҳи рўпарасида ҳаракатланиб кетаётган М.М. бошқарувидаги Nexia-1 мотор қисмида носозлик юзага келган.
Электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлган. Ёнғин Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган. Ёнғин сабабли тан жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга доир:
- Наманганда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди
- Сурхондарёда автомобиль эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўконда ёнғин чиқди
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар