“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2022 йил 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган.
Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Изоҳ (0)