• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Февраль охирига бориб пиёз нархи 4 000 сўм атрофида бўлади” – Фермерлар кенгаши

    Ўзбекистонда пиёз нархи барқарорлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси Зайниддин Файзуллаев “Дарё”га берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Аномал совуқ таъсирида Тошкент шаҳридаги марказий деҳқон бозорларида пиёз нархи бир неча баробар қимматлашди. Ижтимоий тармоқларда бу мавзу кўп муҳокама қилина бошланди. “Дарё” мухбири Тошкент шаҳридаги "Фарҳод" деҳқон бозорида бўлиб, пиёз нархларини ўрганди. Бозор директори ўринбосари Абдулазиз Шодмоновнинг айтишича, нарх кўтарилишининг олдини олиш мақсадида пиёз захираси яратилган.

    Абдулазиз Шодмонов 

    Фото: "Дарё" / Дилруҳ Исомиддинова

    “Ҳозирда 50 тоннадан ошиқ пиёз захирамиз мавжуд ва у 5-6 кунга етади. Маҳсулот тугашига яқин бевосита импортёрлардан ва деҳқонлардан пиёзларни сотиб оляпмиз. Бугунги кунга келиб, белгиланган нархда, яъни 5 минг сўмдан кунига 6 та нуқтада пиёз савдоси ташкиллаштирилган.

    Фото: "Дарё" / Дилруҳ Исомиддинова

    Халқимиз бемалол келиб, харид қилмоқда. Жонли ва катта навбатлар йўқ. Сотувга чиқарилаётган пиёзлар музламаган. Маҳсулотлар қалин матолар билан ўралган, устидан целлофанлар тортилган ва ёпиқ хоналарда сақланмоқда. Уларга ҳеч қандай совуқ таъсир қилмаган”, – деди у.

    Фото: "Дарё" / Дилруҳ Исомиддинова

    Зайниддин Файзуллаев пиёз нархи кўтарилишининг иккита муҳим сабабини тушунтирди ва маҳсулот нархи қачон арзонлашиши мумкинлигини тахмин қилди.

    Зайниддин Файзуллаев  
    Фото: "Дарё" / Дилруҳ Исомиддинова

    “Пиёз нархи кўтарилиши бўйича таҳлиллар олиб борилган. Лекин совуқ бу даражада бўлиши кутилмаганди. Россиянинг Ставропол ўлкаси ва Украинада пиёз етиштириш тўхтади. Пиёз маҳсулотини етиштириш бўйича дунёда олтинчи ўринда турадиган Покистонда табиий офат юз бериб, мамлакат тоғолди яйловларидаги пиёзлар нобуд бўлди. Оқибатда маҳсулотлар бозорга кириб келмайди.

    Бизда божхона пиёз экспортини 15 кунга кеч тўхтатди. Ваҳоланки, биз уларни ушбу муаммо юзага келиши ҳақидаги хат билан огоҳлантирган эдик.

    Покистон, Афғонистон ва бир неча давлатлар ҳаво илиқ пайтида пиёзларимизни импорт қилиб, олиб чиқиб кетган. Бундан ташқари, аномал совуқда пиёз захираларимизнинг учдан бир қисми нобуд бўлди. Афсуски, омборларимиз совуқ ҳаво ҳароратида маҳсулотларни сақлашга тайёр эмас. Улар 10 даража совуққа ҳам бардош бера олмайди.

    Аммо ҳозир ҳам захираларимизда етарли пиёз бор. Фақат бир масала турибдики, пиёз яхлаб, эригандан кейин ирийди ва истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади. Ҳозир музлаган пиёзларни жойидан қўзғатиб бўлмайди. Унинг музлари секин эригач, устидаги яхлаганларини олиб ташлаб, қолганини истеъмолчиларга етказиб бериш мумкин бўлади. Бунинг учун бироз кутишга тўғри келади. Ўрганишларимизга кўра, пиёз нархи 20 февралга бориб, тўрт минг сўмга тушади”, – деди мутахассис.

    Фото: "Дарё" / Дилруҳ Исомиддинова

    Ўзбекистонда январь ойи бошидан 4 ой муддатга пиёз экспортига чеклов ўрнатилди. Зайниддин Файзуллаев мазкур қарор экспортёр фермерлар манфаатига қай даражада тўғри келиши, уларнинг хориждаги ҳамкорлари олдидаги мажбуриятини бажариш масаласи қандай ҳал қилиниши тўғрисидаги саволга ҳам жавоб берди.

    “Ўзбекистон ҳар йили Беларусь, Украина, Литва, Латвия, Эстония, Германия, Мўғулистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистон, Эрон ва давлатларига пиёз экспорт қилади. Шуни айтиш керакки, экспортёрлар шу пайтгача пиёз экспортини керагидан ортиқ даражада амалга ошира олди. Шартномаларнинг барчаси ортиғи билан ёпилди”, – деди у.

    Мавзуга доир: 

    • Фақат Ўзбекистонда эмас. Жаҳон бозорида пиёз нархи нега кескин ошмоқда?
    • Ўзбекистонда пиёз экспорти вақтинча чекланди
    24.01.2023, 20:57   Изоҳ (0)   8987
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ноябрь ойида ИҲТ саммити ўтказилади

    24.01.2023, 20:33

    Самарқанд кардиология диспансери ўтказган 620 млн сўмлик тендер натижаси бекор қилинди

    24.01.2023, 20:25

    “Бу дунёдаги энг қадимги минтақавий ташкилотлардан бири” — ИҲТ бош котиби

    24.01.2023, 19:51

    Шавкат Мирзиёев Эрон ТИВ раҳбарини қабул қилди

    24.01.2023, 19:13

    Жиззахдаги хонадонда бўри сақлаб келингани аниқланди

    24.01.2023, 19:11

    “Қўқон печ олиб келдик, эшикни мато билан ёпдик, ижарага уй олиб, совуқдан жон сақладик”. Ўзбекистонлик журналист ва блогерлар аномал совуқда қандай жон сақлагани

    24.01.2023, 18:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.