Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонанда Дилноз Ҳакимова ҳамкасби Юлдуз Турдиева билан тушган суратини саҳифасига жойлади ва инсоннинг гўзаллиги унинг самимий табассумида акс этишини айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Мавлуда Асалхўжаева Макка шаҳрида Умра амалларини адо этаётгани ҳақида мухлисларига гапириб берди.

Дизайнер, актриса Шаҳзода Муҳаммедова болалигида укаси билан тушган архив суратини эълон қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса Вазира Юнусова халқ ардоғидаги ҳамкасби Саида Раметова билан суратга олиш жараёнларида иштирок этаётганини маълум қилди.

Хонанда Лола тонгни қандай бошлаганини обуначиларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Баҳора Арслонова турмуш ўртоғи билан тушган видеосини саҳифасига жойлади.

Хонанда Достонбек Эргашев қизалоғи билан тушган суратини фолловерларига тақдим этди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Инстаблогер Марям Тиллаева 19 январь санасида 24 ёшни қарши олди. У туғилган кунини иссиқ мамлакатлардан бирида, яқинлари даврасида нишонлади.

Озарбайжон ва Туркияда машҳур бўлган хонанда Наҳиде Бабашли мухлисларига янги сурати билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса Хосият Ҳусанова совуқдан сақланиш учун Тошкентдаги уйининг ертўласига «печка» қурдиргани ҳақида мухлисларига гапириб берди.

Болливуд актрисаси Каришма Капур оила аъзолари билан тушган суратини мухлисларига намойиш этди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Юлдуз Турдиева даволанаётгани акс этган видеони эълон қилди.

Шунингдек, Юлдуз Турдиева хонадони совуқлиги учун Tashkent City’даги уйида яшаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Ҳиндистоннинг дунёга машҳур актрисаларидан бири Алия Бҳатт обуначиларига янги суратини кўрсатди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Тонг отмасайди» номли таронасига ишланган видеоклипни мухлисларига тақдим этди. Клипда Дубайнинг гўзал манзараларини кўриш мумкин.

Актриса Ситора Алимжонова опаси Дилдора Ҳошимовани туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Жаҳонгир Отажонов имижини ўзгартирди.

Инстаблогер, вайнер Холиқжон пойтахтда янги бизнес бошлаётганини маълум қилди.

Хонанда Малика Равшанова аёл кишининг асосий карьераси оила эканини айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Нилуфар Усмонова ҳали ҳам меҳмонхонада яшаётганини, тез кунларда мухлисларига янги ижод намуналарини тақдим этишини айтди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган 
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Бизнес
Хитой, Корея ва Қозоғистон: Ўзбекистонга энг кўп “иномарка”лар қаердан олиб келингани маълум бўлди