Тошкент шаҳар, Яккасарой туманидаги меҳмонхона кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари E-auksion порталида эълон қилинган.
Лот аукционга «Ипак йўли« банк томонидан қўйилган. 4 қаватли меҳмонхонада 70 дан зиёд хона мавжуд.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,18 гектар. Бинонинг майдони — 4 168 квадрат метр. Меҳмонхонада сув, электр, газ таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси — 26 млрд сўм. Аризалар 6 февраль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Ўзбекистонда кичик ГЭСлар қуриш учун илк 14 та лойиҳа онлайн аукционга чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)