Дидье Дешам Франция терма жамоасидаги фаолиятини давом эттиради.
Франция футбол федерацияси мутахассис билан шартномани узайтирганини маълум қилди. Дешам Франция билан битимини 2026 йил июнь ойига қадар узайтирди.
Мураббий 2012 йилда Францияни қабул қилиб олганди. Дидье қўл остида терма жамоа ЖЧ—2018 да чемпионга айланди ва 2021 йилда Миллатлар Лигасида зафар қучди. Евро—2016 ва ЖЧ—2022 финалига қадар етиб борди.
Дешам бошчилигида Франция терма жамоаси 139 та ўйин ўтказган ва 89 та ғалабага эришган. 22 та ўйинда эса мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)