Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» жамоаси Эден Азар билан шартнома имзолашни хоҳламоқда.
Жамоа бош мураббийи Руди Гарсия Азар билан «Лилл» клубида бирга ишлаган. Саудия жамоаси вакиллари аллақачон «Реал» билан алоқага чиққан. Улар Азарни ёзда эркин агент сифатида қўлга киритмоқчи, дея хабар беради Fooт Мерcато.
Эслатиб ўтамиз, «Ан-Насср» Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олди. Шунингдек, Нголо Канте, Серхио Рамос ва Лука Модрич билан шартнома имзолаш учун ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)