«Холодец» фойдали бўлишига қарамай, парҳез таом ҳисобланмайди. Уни одатда байрамона дастурхоннинг шоҳона таоми сифатида истеъмол қилиш мумкин. Янги йил байрамида бекажонлар учун «холодец»нинг ноодатий рецептлари қўл келиши шубҳасиз.
Мол гўшти, хантал ва хрен қўшиб тайёрланадиган «холодец» рецепти
Керакли маҳсулотлар:
- мол гўшти — 100 грамм;
- мол оёғи — 170 грамм;
- мол туёғи — 190 грамм;
- пиёз — 20 грамм;
- сабзи — 15 грамм;
- сув — 600 мл;
- саримсоқ — 2 грамм;
- желатин — 6 грамм;
- лавр япроғи, мурч, туз.
- Барча гўшт маҳсулотлари, сабзи, лавр япроғи 10 соат давомида қайнатиб олинади.
- Желатин бульонда эригунча қайнатилади.
- Суяклар гўштдан ажратиб олинади, туз, саримсоқ қўшилади ва «холодец» учун мўлжалланган идишларга солинади.
- 10 соатга музлаткичга қўйилади.
- Сўнг хрен ва хантал билан биргаликда дастурхонга тортилади.
Саримсоқ ва кўкатли «холодец» рецепти
Керакли маҳсулотлар:
- мол оёғи — 2 дона;
- товуқ филеси — 500 грамм;
- сув — 2 литр;
- пиёз — 1 дона;
- сабзи — 1 дона;
- лавр япроғи — дона;
- туз ва зираворлар.
- Мол оёқлари қайнатишга қўйилади, кўпиги олингач, 6 соат давомида паст оловда қайнатилади.
- Уч соат қайнатилгач товуқ филеси қўшилади.
- Қайнаш муддати тугашига бир соат қолгач тозаланган пиёз, сабзи туз ва зираворлар солинади.
- Бульон тайёр бўлгач гўшт суяклардан ажратилади ва майдаланган саримсоқ қўшилади.
- Барчаси аралаштирилиб, «холодец» қолипига қуйилади.
- Таъбга кўра, қайнатилган тухум ва кўкат қўшиш мумкин.