• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё” кундалигида 27 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 27 декабрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Россия ва Украина томонлари кесишаётган ҳудудларда ҳарбийлар аҳволи оғирлигича қолмоқда

    Украина президенти Владимир Зеленский Донбассдаги вазият Украина ҳарбийлари учун оғирлигича қолаётганини айтди.

    “Бахмут, Кременная ва Донбассдаги бошқа ҳудудлар ҳозир максимал куч ва концентрацияни талаб қилмоқда. У ерда аҳвол қийин, оғриқли”, — деди у.

    Бахмут Донецкдан 60 км шимолда жойлашган. Россия Мудофаа вазирлиги ва ДХР расмийлари декабрь ойи бошидан бери шаҳар ҳудудидаги ҳужумлар ҳақида хабар бериб келмоқда. Аввал Зеленский Бахмутдаги жангларни мамлакат Қуролли кучлари учун “қайноқ ва энг оғриқли” жанглардан бири сифатида баҳолаганди. 20 декабрь куни Зеленский шаҳарга ташриф буюриб, уни мудофаа қилаётган Украина ҳарбийлари билан учрашди.

    Кременная шаҳри Северодонецк вилоятида ЛХР ғарбида жойлашган. Россия армияси апрель ойида уни назорат остига олгани ҳақида хабар берган эди. Кременная яқинида бир неча ойдан бери жанглар давом этмоқда.

    Туркия жараёнга узоқ вақт тўсқинлик қилмайди, Швеция ва Финляндия 2023 йилда НАТОга қўшиладими?

    Швеция ва Финляндия 2023 йил охиригача НАТОга аъзо бўлади. Бу ҳақда Шимолий Атлантика алянси бош котиби Енс Столтенберг маълум қилди.

    Шу билан бирга, НАТО бош котиби аниқ саналарни айтмади, бироқ унинг фикрича, Туркия жараёнга узоқ вақт тўсқинлик қилмайди ва бу икки мамлакатнинг НАТОга қўшилиш протоколларини ратификация қилади.
    Швеция Ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрём 21—22 декабрь кунлари Анқарага ташриф буюриб, Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан учрашганди.

    Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни Швеция Олий суди журналист Булент Kenesнинг Туркияга экстрадициясини тўхтатган. Чавушўғли бу қарорни “ўта салбий” деб атаган.
    Журналист ва Курд ишчилар партиясига алоқадор шахсларнинг экстрадиция қилиниши Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини тасдиқлаш бўйича Туркия талабларидан бири.

    Айни вазиятда, Чавушўғли Биллстрём билан ўтказган матбуот анжуманида “Швеция келишувларнинг ҳали ярмини ҳам амалга оширмаган”ини айтди.

    Хитой коронавирусга нисбатан “нол бардошлилик”сиёсатини норозилик акциялари сабаб тўхтатди. Бунинг салбий натижаси эса сир тутилмоқда

    Хитой 8 январдан мамлакатга кириб келувчилар учун карантинни бекор қилади. Бу ҳақда Reuters ХХР Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб хабар бермоқда.

    Хитой қарийб уч йил мобайнида коронавирусга нисбатан “нол бардошлилик” сиёсатига амал қилиб, аҳоли учун қатъий чеклов чораларини, шу жумладан, оммавий локдаунларни сақлаб келди. 2022 йил ноябрида бу катта кўламли норозилик акцияларини келтириб чиқарди, шундан кейин Хитой ҳукумати коронавирусга қарши чораларни бекор қила бошлади.

    Чекловларнинг юмшатилиши, афтидан, касалланиш ҳолатлари кескин кўпайишига олиб келди. 20 декабрь кунининг ўзида 37 миллион киши, декабрь бошидан буён эса — 250 миллион киши коронавирусга чалинди, деб ёзган эди Bloomberg 23 декабрь куни Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси ёпиқ мажлисида айтилган маълумотларга таяниб.

    25 декабрдан бошлаб комиссия коронавирус бўйича кунлик маълумотларни эълон қилишни тўхтатди. Улар 2020 йил январидан буён ҳар куни эълон қилиниб келарди, у ердаги рақамлар жуда кичрайтирилган деб ҳисобланиларди.

    Масалан, 20 декабрь куни маълумотномада коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бор-ёъғи уч мингта янги ҳолат ҳақида айтилганди (Bloomberg версиясига кўра — 37 миллионта ҳолат).
    Айни пайтда Bloomberg таҳлилларига кўра, Хитойда коронавируснинг жорий тўлқини январь ойида энг чўққисига чиқади.

    Ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этиладиган “Маҳалла бюджети” тизими аҳолига қандай фойда олиб келади?

    Ўзбекистонда солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.

    Бу ҳақда “Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.

    Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли жамғармаларга ёъналтирилади.

    2023 йил 1 мартгача мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган, тўланган маблағлар ва солиқ қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлардан маҳаллалар реал вақт режимида фойдаланиш имконияти яратилади.

    Ўз ўрнида “Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.

    27.12.2022, 23:54   Изоҳ (0)   2142
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Япония Хитойдан келаётганларни ковид-тестдан ўтказишни бошлайди

    27.12.2022, 23:29

    Dunё бўйича жамоат транспорти энг ривожланган шаҳарлар эълон қилинди

    27.12.2022, 23:16

    Ҳиндистонда леопард одамларга ҳужум қилди: 15 киши яраланди (видео)

    27.12.2022, 23:05

    Россияда урушда қатнашишдан бош тортган ҳарбий қарийб 2 йилга колонияга ҳукм қилинди

    27.12.2022, 22:47

    Россия ҳарбийлари йил охиригача Донецк вилоятини эгаллашни режалаштирган — Украина Мудофаа вазирлиги

    27.12.2022, 22:26

    “Толибон” расмийси аёллар учун университет ва мактаблар март ойидан қайта очилишини айтди

    27.12.2022, 22:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.