• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Уйни бир зумда тозалашга ёрдам берадиган 10 та лайфхак

    Marie Claire нашри қисқа вақт ичида уйга шинам ва озода кўриниш беришга ёрдам берадиган маслаҳатлар билан бўлишди.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Афсуски, ҳар доим ҳам квартирани тез-тез тозалашга вақт бўлмайди. Иш, шахсий ҳаёт ва кундалик вазифалар рўйхати доимий равишда кўпайиб боради. Меҳмон кутишми ёки квартирадаги тартибсизлик, албатта, тозалаш вақти эртами-кечми келади. Қуйидаги бир нечта маслаҳатлар уй ишларин амалга оширишга ёрдам беради, бунинг натижасида зарур ва муҳим вазифа унчалик даҳшатли ва имконсиз бўлиб кўринмайди.

    Тозалашни ҳаммомдан бошланг

    Нега бу хонадан тозалашни бошлаш керак? Жавоб оддий: кўпинча бу ерда максимал кимёвий моддалар ва ювиш воситаларидан фойдаланиш мумкин. Раковина ва ҳаммом юзаларидан барча идиш ва бошқа аксессуарларни олиб ташлаш, уларни шкафга жойлаштириш билан вақт тежалади. 10 дақиқадан сўнг ҳамма нарса сувда намланган мато билан ювилиш керак. Шунингдек, сочиқларни кир ювиш машинасига қўйиш ва бу вақт давомида бошқа ишлар бажариш мумкин.

    Ишни ошхонада давом эттиринг

    Ошхонадаги ювилмаган идишлар дарҳол кўзга ташланади ва кайфиятга таъсир қилади. Агар уйда идиш ювиш машинаси бўлса, унда бу муаммони осонгина ҳал қилиш мумкин. Аммо ҳар сафар ўнлаб идишларни қўлда ювиш керак бўлса, унда улар учун ҳаммом тайёрлаш керак: Раковинани илиқ сув билан тўлдириб, унга барча идишлар солинади. Қисқа вақтга қолдириб, газ, печ ва стол устини тезда тозалаш мумкин, сўнгра раковинадаги идишлар ювилади.

    Хоналарни суратга олинг

    Уйда ишни нимадан бошлашни билмай турган бекажонлар учун ажойиб тавсия. Шунчаки қўл телефони ёрдамида уйни суратга олиш лозим. Одатда аёллар суратни синчиковлик билан томоша қилади. Ана шу вақтда уйдаги асосий ишлар кўзга яққол ташланади.

    Ҳар бир хонага иккита пакет қўйинг

    Бошқа хоналарни тозалашдан аввал икки дона пакет олиб кириш лозим. Дастлаб хонадаги ишлатилмайдиган катта чиқиндилар ажратиб олинади. Шунда хонада кераксиз буюмлар сони камайди. Асосийси кераксиз нарсаларни квартиранинг бир бурчагидан бошқасига ўтказмаслик. Чиқиндиларни йиғиб олиш биланоқ аслида уй тозалаш унчалик кўп энергия талаб қилмаслиги сезилади.

    Ётоқ хонани тартибга келтиринг

    Бу ишнинг болаликдан ўргатилиши ажабланарли эмас: эрталаб қилиш керак бўлган биринчи нарса — ётоқ ўрнини тартибга келтириш. Бу билан хонада катта ўзгариш юз беради ва деярли ортиқча иш қолмайди.

    Меҳмонлар ташриф буюрадиган хоналарга эътибор қаратинг

    Кўпинча меҳмонлар келишидан бир соат олдин бу ҳақида билиб қолиш тозалаш ишларини бошлашга сабаб бўлади. Бундай ҳолатда ҳамма хонани бирданига тозалаш шарт эмас. Шунчаки ҳаммом, йўлак, ошхона ва меҳмонхонага эътибор қаратиш кифоя.

    Чангюткичдан унумли фойдаланинг

    Уй тозалашда чангюткичдан унумли фойдаланиш мумкин. У дераза ва мебель юзаларига чанг тарқалишининг олдини олади ва ишни бирозга камайтиради. Айниқса, чангюткичнинг турли мосламалари тозалаш қийин бўлган жойни ҳам чанглардан осонгина халос қилади.

    Барча юзаларни артиб олинг

    Уй ҳамиша тартибда бўлса ҳам, юза ва деразаларни артиш лозим. Чанг ва деразадаги ёмғир доғлари тоза уйнинг белгиси эмас. Ушбу ишларни амалга ошириш кўп вақт талаб этмайди. Аксинча, мусиқа эшитиб ёки телефонда суҳбатлашиб ҳам ушбу ишларни бажариш мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Музлаткичдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг тезда айниб қолишининг 5 та сабаби
    • Билиб қўйган яхши: Бекажонлар учун фойдали бўлган ошхона сирлари
    • Ўзингизни қийнаманг: идишларни тезроқ ювиш учун лайфхаклар

    25.12.2022, 15:34   Изоҳ (0)   16048
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Онлайн сотиб олиш тавсия этилмайдиган 6 та нарса

    24.12.2022, 14:02

    Юз терисига зарар етказадиган 8 та кундалик одат

    24.12.2022, 10:15

    Муддати ўтган косметик маҳсулотлардан фойдаланиш мумкинми?

    23.12.2022, 19:59

    Қандай қилиб курткаларни кимёвий тозалашсиз тезда янги кўринишга келтириш мумкин?

    23.12.2022, 14:30

    Аллергия, жигар ва буйрак касалликлари: Қандай ҳолатларда мандарин истеъмол қилмаслик керак?

    22.12.2022, 09:47

    Ёғли сочларни қандай парвариш қилиш керак: қоидалар, маслаҳатлар, рецептлар

    21.12.2022, 21:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.