«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Лига Кубоги 1/8 финали доирасида кечган «Манчестер Сити»га қарши баҳсда (2:3) гол уришга эришди.
Бу 30 ёшли футболчи учун «Манчестер Сити» дарвозасига урилган 10-гол бўлди. Салоҳ Пеп Гвардиола қўл остидаги «шаҳарликлар»га 10+ гол урган илк футболчи бўлди. Бунинг учун Муҳаммад 16 та ўйин сарфлади.
Салоҳ, шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм» клубларига ҳам 10 тадан тўп киритган.
Салоҳ АПЛ жорий мавсумида 14 та ўйин ўтказиб, 6 гол ва 3 та голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳ (0)