Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Охирги ҳафтада Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархи 33 фоизга арзонлашди. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Бу 2022 йилнинг январь ойи бошидан жорий санасигача бўлган даврда ушбу маҳсулот нархининг энг катта ҳафталик ўзгариши бўлди. Шу билан бирга, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан 22 фоизга паст.

EastFruit нархлари мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йил 9—16 декабрь кунлари Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархи бир ҳафта ичида 21 минг сўмдан 14 минг сўмга яъни 33 фоизга пасайган.

2022 йилнинг катта қисмида Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилги даражадан анча паст бўлган.

Ўтган ҳафтада нархларнинг бундай кескин пасайиши натижасида ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари яна ўтган йилги даражадан сезиларли даражада паст бўлиб чиқди.

Бундан ташқари, жорий улгуржи нархлар ўтган йилнинг декабрь ойи охирида қайд этилган даражадан 7 фоизга паст.

Таққослаш учун, 2021 йил 16 декабрь ҳолатига кўра, апельсиннинг ўртача улгуржи нархи 18 минг сўм, 2021 йил декабрь ойи охирида 15 минг сўмни ташкил қилган.

«Албатта, ушбу маҳсулот нархининг тушиши Ўзбекистон истеъмолчилари учун Янги йил байрамлари арафасида яхши «совға» бўлади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ йил бошидан бери Ўзбекистонда банан нархи 16,9 фоизга ошгани маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди