Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги финал баҳслари старт олди.

Ҳасанбой Дўстматов

Ҳасанбой Дўстматов
Фото: Бокс федерацияси

Унда -51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўстматов укаси Фаёзбек Дўстматовга қарши жангда иштирок этиши лозим эди. Ринг анонсерлари томонидан Фаёзбек ярим финалдаги қўпол ҳаракати учун финалдан четлатилгани айтилди. Шу тариқа Ҳасанбой олтин медал соҳибига айланди.

  • -48 кг вазн тоифасида Нодиржон Мирзааҳмедов фарғоналик Шодиёр Мелиқўзиевга қарши рингга чиқди ва ғалаба қозонди.
  • -54 кг вазн тоифасида Бухоро вакили Шаҳзод Музаффаров финалда Ойбек Жўраевни мағлуб этиб, олтин медал соҳибига айланди.
  • -57 кг вазн тоифасида Миразиз Мирзахалилов Самандар Холмуродов устидан зафар қучди ва чемпионга айланди.
  • -60 кг Дилшод Абдумуродов Айдос Тагайбаевни мағлуб этди.
Бошқа вазн тоифасидаги жанглар давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда туризм: кеча ва бугун
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани