Туркиянинг Анталия вилоятида кучли ёмғир оқибатида сув тошқини юзага келди, деб хабар бермоқда «РБК».
Сойлар тошиб кетиб, уйлар ва корхоналарни сув остида қолдирди. Маъмурлар айтишича, бундай офат ушбу ҳудудда 50 йилдан буён кузатилмаганди.
«50 йилдан бери бундай вазиятни кўрмаган эдик», — деди Кумлижа шаҳар мэри Мустафо Колеўғли.
Тошқин туфайли, бир қаторда туманларда мактаблар вақтинчалик ёпилди.