Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн ЖЧ—2022 чорак финали доирасида Францияга қарши кечган баҳсда (1:2) гол уришга муваффақ бўлди.
Бу «Тоттенҳэм» форварди учун Англия терма жамоаси сафидаги 53-гол бўлди. Бу борада Кейн терма жамоанинг энг яхши тўпурари Уэйн Рунига етиб олди.
Қайд этиш керак, Кейн 80 та ўйинда ушбу натижага эришди, Руни 53 та гол уриш учун Ҳарридан 40 та ўйин ўйин кўп ўтказган.
29 ёшли футболчи Жаҳон Чемпионатларидаги голлари сонини 8 тага етказиб олди. Бу борада Кейн Криштиану Роналду, Диего Марадона, Неймар ва қатор собиқ футболчилар натижасига етиб олди. Англиялик футболчилардан фақат Гари Линекер (10) ундан олдинда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)