Франция терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Антуан Гризманн ЖЧ—2022 чорак финали доирасида кечган Англияга қарши ўйинда (2:1) иккита голли узатма амалга оширди.
«Атлетико» вакили биринчи бўлимда Орельен Тчуаменининг голига ҳаммуаллиф бўлган бўлса, иккинчи бўлимдаги Оливье Жирунинг голига ҳам ассистентлик қилди.
Бу орқали Антуан Франция терма жамоаси сафидаги ассистлари сонини 28 тага етказиб олди. Бу терма жамоанинг камида сўнгги 50 йиллик тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Ундан аввал голли узатмалар статистикаси юритилмаган.
Антуан бу борада Тьерри Анри ва Зинедин Зиданни ортда қолдирди. Ҳар икки футболчида 26 тадан ассист бор эди.
Изоҳ (0)