• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Африкагадан Америкагача. Глобал энергия инқирози бутун дунёда кузатилмоқда

    World economic forum нашри глобал энергия муаммолари ҳақида ҳисобот эълон қилди. Унда дунё мамлакатлари дуч келаётган энергия муаммолари ва уларни бартараф этиш учун амалга оширилаётган чоралар ҳақида сўз юритилади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Нашр ёзишича, Испаниянинг Cepsa нефть компанияси мамлакат жанубидаги Андалусияда амалга ошириладиган яшил водород лойиҳасига 3,1 миллиард доллар сармоя киритмоқчи. Яшил водород ёки қайта тикланадиган энергиядан ишлаб чиқарилган водород оғир транспортни карбонсизлантириш учун ечим сифатида кўриб чиқилмоқда.

    Финляндия энергетика идораси эса мамлакатда маҳаллий ишлаб чиқариш ва хориждан импорт қилишдаги ноаниқликлар туфайли электр энергиясида қисқа узилишлар хавфи ортганини маълум қилган. Бундан ташқари миллий тармоқ оператори Фингрид янги Олкилуото 3 атом энергетикаси реакторининг ишга туширилиш санаси номаълумлиги сабаб бу қишда электр энергиясидаги эҳтимолий узилишлари ҳақида огоҳлантирган.

    Айни пайтда, Францияда ҳам таъминотнинг етарли даражада эмаслиги қишда электр энергиясининг узилишига олиб келиши мумкин. «Вазият хавф-хатарларни келтириб чиқаради, аммо электр узилиши муқаррар деган хавотирга бормаслик керак», — деди француз энергия регулятори RTЭ раҳбари Ксавер Печачик.

    Британиянинг British Gas компанияси жорий йилнинг қиш мавсумида энергияни қисқартириш режасини ишга туширмоқда, унга кўра, мижозлар одатдаги истеъмолига нисбатан тежаган электр энергиясининг ҳар бир бирлиги учун ҳақ олади. «Peak Save» деб номланган режа 2022 йил декабридан 2023 йилнинг мартигача амал қилади ва қишда мижозларга 100 фунт стерлинг (119,92 доллар) тежаш имконини беради, дейилади British Gas баёнотида.

    Қуйидаги жадвалда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатларда сўнгги йилларда энергия нархи инфляциясининг қандай ўзгаргани акс этган.

    Норвегия, Дания ва Польшадаги газ тизимларини боғловчи, Европанинг энергия таъминоти хавфсизлигини оширувчи Болтиқбўйи қувури 30 ноябрь куни тўлиқ қувватда ишлашга ўтди, деб хабар беради Даниянинг Energinet энергетика компанияси.

    30 ноябрь куни нефть нархи кескин кўтарилиб, бир баррель учун 2 доллардан ошиб кетди. Бунга етказиб беришнинг қисқариши, доллар курсининг пасайиши ва Хитойда нефтга талабнинг тикланишига некбинлик кўрсатилиши каби омиллар сабаб бўлди. ОПЕК+ нинг 4 декабрдаги йиғилишида нарх ошишини чеклаб қўйиш тўғрисида қабул қилинган қарор амалда сиёсат ўзгариши эҳтимоли камлигидан далолат беради, деди Reuters манбалари.

    Германия ва Норвегия раҳбарлари Шимолий оқим газ қувурлари тармоғига ҳужумлар муносабати билан 30 ноябрь куни НАТОдан Европанинг денгизости инфратузилмасини ҳимоя қилишни биргаликда мувофиқлаштиришни сўраганди.

    Европа Иттифоқининг энергетика бўйича раҳбари 30 ноябрь куни иттифоқнинг газ нархларини чеклаш бўйича таклифини ҳимоя қилди ва Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг норозилигидан кейин мамлакатлар таклифга ўзгартириш киритиш бўйича музокара олиб боришини айтди.

    Миср ҳукумати Бирлашган араб амирликларининг AMEA Power фирмаси билан умумий қуввати бир гигаваттдан (ГВт) ортиқ бўлган қуёш парки ва шамол станциясини қуриш бўйича 1,1 миллиард долларлик келишувни якунлади.

    АҚШ шамол энергиясини ишлаб чиқариш ва узоқ муддат сақлашда солиқ имтиёзларини жорий қилди

    АҚШнинг Инфляцияни камайтириш тўғрисидаги қонунида (IRA) энергияни сақлаш учун янги солиқ имтиёзлари энергияни узоқ муддатли сақлаш (LDES) бизнес моделини кучайтиради, бу эса энергия тизими таркибидан қазиб олинадиган ёнилғиларни чиқариб ташлаш учун жуда муҳим аҳамиятга эга.

    IRA шамол ва қуёш энергиясини ишлаб чиқарувчилар учун солиқ имтиёзларини ўн йилга узайтиради, ишлаб чиқаришни биринчи марта бошлайдиган компаниялар эса энергияни йиғиш, сақлаш ва шамол лойиҳалари учун инвестиция олишда солиқ имтиёзларига (ITC) эга бўлиши мумкин. Илгари ITC’лар фақат қуёш панелларини сақлаш учун бериларди.

    Африканинг энергияга ўтиш имкониятларини амалга ошириш учун кўпроқ маблағ керак

    Африканинг тоза ёнилғи ва энергия ишлаб чиқаришга ўтиши барча қиймат занжири бўйлаб инвесторлар учун имкониятлар яратади, бироқ лойиҳалар кўпроқ тўғридан-тўғри молиялаштиришни талаб қилади.

    African Rainbow Energy & Power компаниясининг бош ижрочи директори Брайан Дамеснинг таъкидлашича, тоза энергияга ўтиш, масалан, Жанубий Африка республикасида, катта ўсиш потенциалига эга янги ишлаб чиқариш қувватларини оммавий бирлаштиришни англатади.

    Африканинг энг саноати ривожланган мамлакати ЖАР бу йил рекорд даражадаги электр узилишларни бошдан кечирмоқда, чунки мамлакат ишлаб чиқариш қувватининг 70 фоиздан ортиғини (тахминан 58 000 МВт) ташкил этувчи беқарор кўмир электр станциялари талабни қондириш учун бор кучи билан ишламоқда.

    Қайта тикланадиган энергия манбалари халқаро агентлигининг маълумотларига кўра, 2030 йилга келиб бутун дунё бўйлаб қайта тикланадиган энергия манбаларидан 4,5 миллионгача автоном иш ўрни яратилиши мумкин. Аммо тоза энергетика сектори келгуси йилларда ҳақиқий талантлар етишмаслигидан азият чекади, чунки қайта тикланадиган энергия тажрибасига эга бўлган ишчиларга талабнинг тез ўсиши таъминот билан мос келмайди.

    11.12.2022, 15:51   Изоҳ (0)   28448
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абхазия бош вазири Грузияда Россияга қарши «иккинчи фронт» очишга уринишлар бўлаётганини айтди

    11.12.2022, 14:10

    Шольц Путиннинг Украинадаги урушда ён беришига ишонмаяпти

    11.12.2022, 13:34

    Сербия Косовога армия ва полиция кучларини жойлаштириш учун НАТОдан рухсат сўрамоқчи

    11.12.2022, 13:13

    Мелитопол ўққа тутилди. Украина томони 200 россиялик йўқ қилинганини айтса, оккупацион ҳукумат тинч аҳолидан иборат дам олиш маркази зарбага учраганини даъво қилмо...

    11.12.2022, 12:33

    Жанубий Корея парламенти Сеулдаги тиқилинч сабаб ички ишлар вазирини истеъфога чиқаришни маъқуллади

    11.12.2022, 11:43

    Россия дронларининг ҳужумидан сўнг Одесса вилоятида 1,5 млн одам электрсиз қолди. Аҳолидан ҳудудни тарк этиш сўралмоқда

    11.12.2022, 10:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.