Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси томонидан Ўзбекистонда умумий қуввати 4100 МВт бўлган 5 та электр станцияси қурилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, электр станцияларнинг 4 таси 2600 МВт қувватли шамол ва 1 таси 1500 МВт қувватга эга замонавий иссиқлик станциялари ҳисобланади.

Хусусан:

  • Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган 1 та замонавий иссиқлик электр станцияси;
  • Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та;
  • Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1600 МВт бўлган 2 та шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Таққослаш учун: 4100 МВт қувват Ўзбекистонда амалдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 23 фоизини ташкил қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди