Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида кўчаларни таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул шахслари ва бошқалар 2021 йилда «Мирзо Улуғбек» маҳалласи ҳудудидаги кўчаларни жорий таъмирлашда ишларни сифатсиз амалга ошириш орқали 307 миллион сўм ҳамда ҳисоботларга ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш йўли билан 143 миллион сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)