Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бир неча кун аввал Афғонистон пойтахти Кобул маъмурияти шаҳар кўчаларидан бирига «глобус» ўрнатди. Унда «Афғонистон ислом амирлиги» ҳудуди Афғонистоннинг ҳақиқий ҳудудидан анча каттароқ қилиб кўрсатилган.

Фото: BBC

Фото: BBC

Хусусан, Ер шарининг «Толибон»га хос талқинида Эрон ва Марказий Осиё давлатлари ерлари Афғонистон ҳудудига киритилган ва мамлакат Қозоғистон билан умумий чегарага эга бўлиб турибди.

Толибларнинг «глобуси» ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Унинг яратувчилари нодонликда ва билимсизликда айбланди.

Фото: BBC

Фото: BBC

«Толибон» вакиллари, аксинча, ўз «ихтироси»ни мақтаб, уни Кобул маъмурияти ютуқларидан бири деб атади.

BBC ўз манбаларига таяниб ёзишича, глобус диаметрли 8 метрга, оғирлиги 2 тоннага тенг бўлиб, моторли механизм ёрдамида шар айланиб туради.

Глобус конструктори Исматулла Ҳабибий «ушбу харитада чегараларнинг ўзгартирилиши ва бошқа давлатлар ҳудудларининг қўшиб олиниши»ни изоҳлар экан, бу фақат «мамлакатни харитада кўзга ташланарлироқ қилиш мақсадида» амалга оширилганини таъкидлади.

«Ҳабибийнинг айтишича, одамлар ўз мамлакатини кўриб таниб олиши учунгина, харитада Афғонистон ҳудуди катталигини ўзгартирган», — дейилади BBC хабарида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов