Ўзбекистоннинг еттита вилояти тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Ўзгидромет» еттита вилоят тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжудлигидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, 10—14 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг қуйидаги тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп туманида; Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида.
Мавзуга доир: «Ўзгидромет» аномал совуқ об-ҳаво қачонгача сақланиб қолишини маълум қилди
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар